Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

24 август куни Зарафшон шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда маиший техника воситалари берилди.

Шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокими Анвар Ражабов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож 64 нафар аёлга тикув дастгоҳи, мини печлар ва газ плиталари топширилди.

Бундан ташқари, 4 нафар ногирон фарзанди мавжуд бўлган оилага ногиронлик аравачаси, юриш мосламаси ҳамда эшитиш воситалари берилди.

 

Кўрилганлар сони: 3003