Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Интернет ижтимоий тармоқларда сал аввал икки нафар фуқаро томонидан беҳаё қилиқлар ва сўзлар орқали навоийлик хотин-қизлар шаъни тилга олинган видеолавҳага тарқалди. Вилоят ИИБ томонидан ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

 

"Халқимиз азалдан аёлларни эъзозлаб келган. Хотин-қизларимизни ҳамда мунис онажонларнинг ҳурмати шаъни ва қадр қиммати ҳар доим юқорида бўлган. Сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда бетайин қилиқлар билан кўпчиликнинг ҳақли эътирози ва нафратига сабабчи бўлган икки йигит навоийлик қизларнинг шаънини булғашга уринган ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатни зудлик билан Ички ишлар бошқармаси ўз назоратига олди ҳамда гумонланувчи йигитларнинг шахсига ойдинлик киритишга киришишди. Қисқа фурсатларда олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур фуқаролар Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи Суннат Тожиев ҳамда Беҳруз Бекпўлатов эканлиги аниқланди. Ҳолат 8-апрелда тунги соат 22:00 ларда тасвирга олинган. Йигитларнинг айтишича, бу шунчаки ҳазил тариқасида олинган ва улар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлигини билдиришиб навоийлик барча хотин қизлардан узр сўрашди. Қанийди биргина узр билан қилинган хатони тузатиш имкони бўлса… Ҳозирда ҳолат юзасидан йиғилган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига юборилган.

 

Халқимизда “Битта тиррақи бузоқ бутун подани бузади" деган ибора бекорга айтилмаган. Ўзининг бемаъни чиқишлари билан вилоят аҳолисини ҳақорат қилишга уринган бу фуқароларнинг ҳам опаси, синглиси ва ёки турмуш ўртоғи ҳам мазкур жамият аъзолари эканини ҳис қилишдимикан? Нима бўлганда ҳам уларнинг бу ҳаракати қонунда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради. Суднинг якуний хулосаси бўйича кейинроқ батафсил маълумот берамиз" дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Кўрилганлар сони: 2302