Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳиндистон дипломатик доиралари орасида машҳур бўлган (diplomacyindia. com http://diplomacyindia.com/) нашрида Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да “Ҳиндистоннинг ёзма мероси: ҳинд-ислом хаттотлигида ёзиш санъати” кўргазмаси ҳақида ранг-баранг суратлар билан бойитилган мақола эълон қилинди.
Мақола муаллифи Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Маниш Прабхат ва Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори жаноб Чандер Шекҳарни қабул қилгани ҳақида тўхталиб, Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан олиб келинган XV-XIX асрларга оид 105 та хаттотлик асарлари намуналари ҳақида ҳам маълумот берган.
Шунингдек, мақоладан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Маниш Прабхатнинг интервью (http://diplomacyindia.com/indo-islamic-calligraphy-exhibition-opened-in-navoi-47124/)си ҳам ўрин олган.

Кўрилганлар сони: 1192