Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва одил судлов самарадорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Навоий вилоят судининг судьялари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари ва муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш юзасидан “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлигида учрашувлар билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириғига асосан судьялар ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида Навоий вилоятида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга бағишланган учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, Навоий вилоят суди судьялари томонидан Навоий шаҳар 4-умум таълим мактабида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди.

 

Мазкур суҳбат давомида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича мурожаатлар ҳам тингланди, улар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, тушунтиришлар берилди.

 

Кўрилганлар сони: 2636