Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ФҲДЁ архивида ҳужжатлардан нусха кўчириш учун замонавий сканерловчи қурилма ўрнатилди. Мазкур аппарат 5 сонияда ФҲДЁ далолатнома ёзувларини сканер қилинган тарздаги электрон кўринишини муҳрлайди. Германия давлатидан келтирилган  скайнерловчи қурилманинг  ФҲДЁ электрон архивини рақамли кўринишга келтиришидаги аҳамияти эътирофли.

Чунки, ахборот тизимига далолатнома ёзувлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш билан биргаликда, далолатнома ёзувларини сканер кўринишда ҳам киритиш лозим. Айни кунда Навоий вилояти ФҲДЁ архивида 2290500 та далолатнома ёзувлари сақланиб келинмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки,  ФҲДЁ архивида мавжуд далолатнома ёзувлари йиғма жилд шаклига келтирилган. Далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури бўйича архив фонди китобида юритилган. Бугун 2020 йил ҳолатида архивда ҳар бирида 250 тадан далолатнома ёзувлари киритилган китоб, яъни  9162 та далолатнома ёзувларининг йиғма жилди мавжуд.

Кўрилганлар сони: 2447