Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Қизилтепа туманида фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари, куч ва воситалари билан ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқининг мақсадлари этибтуманни алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш тизимининг ишончли ва барқарор ишлашини амалда текшириш, куч ва воситаларнинг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ўз функционал вазифаларини бажариш даражасини аниқлаш, жабрланган аҳолини эвакуация қилиш, уларга ҳаёт фаолиятини таъминлаш бўйича зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда моддий-техник таъминот масалаларини кўриб чиқиш белгиланди.

Туманда ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқларига жами 181 та техника ва 2376 нафар иштирокчи жалб қилинди.

 Қизилтепа туман ФВДқТ хизматлари содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2735