Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали томонидан “Инсон ресурсларини бошқаришнинг инновацион усуллари ва тамойиллари: Меритократия, Карьера модели ҳамда KPI” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Унда Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи бўғинлари кадрлар хизмати раҳбарлари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган Вебинар давомида филиал мутахассислари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш, ривожлантириш ҳамда ходимларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича жорий этилаётган замонавий тизимлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари кадрлари хизмати раҳбарларининг асосий вазифа ва функциялари, уларга қўйилаётган талаблар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Бу борада хорижий давлатлар тажрибалари хусусида ҳам сўз борди.

Кўрилганлар сони: 2721