Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, соҳа мутахассислари, маҳаллий эксперт ва олимлар, малака ошириш марказлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ёшлар иштирокида мазкур Стратегия лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда давлат фуқаролик хизмати самарали тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш, давлат бошқарувига инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усуллари ва тамойилларини кенг жорий этиш ишларини янада кенгайтириш масалалари мухокама марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро экспертлар фикрини ўрганиш ҳамда уни умумхалқ мухокамасига ҳам қўйиш режалаштирилган.

Кўрилганлар сони: 1232