Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган янги дорини клиник тадқиқ қилишнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, уни қўллаш ўпкани сунъий шамоллатишга муҳтож бўлган беморлар сонини кескин камайтиради, беморнинг касалхонада ётиши эса учдан бир қисмга пасаяди,  деб ёзади ВВС.

Британиянинг Synairgen биотехнологик компанияси томонидан ишлаб чиқилган даволаш усули вирусли инфекцияга қарши курашиш учун инсон танаси томонидан ишлаб чиқиладиган протеин интерферон бетадан фойдаланади. Бронхиал астма ва бир қатор нафас олиш касалликларини даволаш пайтида махсус ингалятор орқали ушбу оқсилдан нафас олиш керак бўлади. Тадқиқотнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, ушбу даволаш усули ўпкани сунъий шамоллатишни талаб қиладиган касалхонада оғир касалликка чалинган беморларни 79 фоизга камайтиради. Касаллик ривожланишига йўл қўймайди.

Беморларнинг ҳолатини уларнинг кундалик юмушларига халақит бермайдиган даражада икки ёки уч бараварга яхшилаш имконияти бўлади. Интерферон бета, шунингдек, нафас сиқилишини бошдан кечираётган беморларнинг сонини камайтиради. Ва касалхонада ётадиган вақтлари учдан бир қисмга, тўққиз кундан олти кунгача қисқаради.

Тадқиқот қандай ўтказилганди?

Британиянинг тўққизта касалхонасидан 101 кўнгилли тадқиқотда икки карра иштирок этди. Иштирокчиларнинг ярми янги препарат, иккинчи ярми эса плацебо қабул қилди. Тадқиқот иштирокчиларидан ҳеч бири то у тугамагунича қайси беморга қандай даволаш усули қўлланилаётганини билмаган.

Ҳозирги вақтда ушбу тадқиқот натижалари тасдиқланмаган, деб ҳисобланади, чунки компания ўз натижаларини илмий журналда эълон қилмаган. Аммо тадқиқот раҳбари Том Уилкинсоннинг фикрича, агар натижалар тасдиқланса, янги дори ушбу касалликни даволаш билан боғлиқ вазиятни ўзгартиради. Тадқиқотнинг ўзи кичик бўлишига қарамай,  натижа ҳайратланарли. Synairgen компанияси раҳбари Ричард Марсден тадқиқот натижаларини  COVID-19 беморларига стационар ёрдам кўрсатишда катта ютуқ деб атади.

Кейин нима бўлади?

Кейинги икки кун ичида компания даволаш натижаларини тасдиқлаш учун қандай қўшимча маълумот кераклигини билиш мақсадида ўз натижаларини жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тақдим этади. Жараён одатда бир неча ойга чўзиларди, аммо Британия ҳукумати, COVID-19ни самарали даволанишни ваъда қилган янги ишланмалар натижасини тасдиқлатиш учун имкон қадар тез ҳаракат қилишини айтди. Шу сабабли, май ойида ремдесивир тез тасдиқлангани каби, янги даволаш усули ҳам зудлик билан тасдиқланиши мумкин.

Шунингдек, ишланма кўпроқ беморларда синовдан ўтказилади, натижалар унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаш учун синчковлик билан ўрганилади. Агар натижалар маъқулланса, дори ва ингаляторларни кўп миқдорда ишлаб чиқариш керак бўлади.

Ричард Марсденнинг таъкидлашича, агар тадқиқотнинг натижалари ижобий баҳоланса, заҳирада мавжуд бўлиши учун янги дорини ишлаб чиқаришни бошлашни у апрел ойида буюрган. Унинг сўзларига кўра, Synairgen қишга қадар ойига бир неча юз минг дозали дори-дармон билан таъминлаши мумкин.

Интерферон-бета қандай ишлайди?

Интерферон бета - бу организмни вируслардан ҳимоя қилишнинг биринчи қаторидаги бир қисмдир ва организмни вирусли ҳужум ҳақида огоҳлантиради. Афтидан, коронавирус иммунитет тизимини четлаб ўтиши учун интерферон бетани ишлаб чиқишини бостиради.

Янги препарат ўзида интерферон бетанинг махсус формуласини мужассам этган, бу оқсилни аэрозолга айлантирадиган ингалятор орқали тўғридан-тўғри нафас олиш йўлларига юбориладиган  доридир.  Гап шундаки, оқсилнинг миқдори тўғридан-тўғри ўпкага етказиб берилади, иммунитети заифлашган беморларда ҳам вирусга қарши кучли реакциясини кўрсата олади.   Интерферон бета кўпинча склерозни даволаш учун ҳам ишлатилади.

Мутахассислар нима дейди

“Ушбу натижаларни баҳолаб бўлмайди. Бизга тўлиқ маълумот ва энг муҳими, синов ҳақида ҳисобот керак. Синов рўйхатдан ўтган бўлиши, таҳлил ва хулосалар чиқарилишидан олдин протокол тузилиши лозим", деди Шеффилда университетидан шошилинч тиббий ёрдамга ихтисослашган профессор Стив Гудэйкр.

Глазго университетининг метаболик тиббиёт мутахассиси, профессор Навид Саттар, натижаларни таъсирчан деб атади: "Тадқиқот кичик, атиги 100 кишидан иборат бўлса-да, оғир касалликнинг ривожланиш эҳтимолини 79 фоизга қисқартириш натижани ўзгартириши мумкин."

“Мутахассислар томонидан тақдим этилиб, ўрганиб чиқилгандан сўнг, изланишлар умидли ва синовнинг тўғри ўтказилганига ишонч ҳосил қилиш учун тадқиқотнинг тўлиқ натижалари билан танишсак ёмон бўлмасди. Бундан ташқари, синовнинг кам сонли беморларда ўтказилганлиги бундай даволанишнинг ҳақиқий фойдаларига ишончни камайтиради. Шунингдек, бу турли хил хавф гуруҳларидаги одамларга ёрдам беришига шубҳа бор. Ишонч ҳосил қилиш учун кенгроқ синов талаб этилади. Шунга қарамай, натижалар барибир ҳайратланарли”

Кўрилганлар сони: 3685