Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мингбулоқ овул фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Қыз жасау” номли тикув цехига вилоят ҳокими К.Турсунов ташриф буюриб, тикувчи қизлар билан суҳбатлашди.

 

Ушбу цехда ҳозирда ўнга яқин овул аёллари миллий кийимлар, кўрпа-тўшаклар, буюртмага асосан туя жунидан тикилган ва тўқилган маҳсулотларни ишлаб чиқармоқдалар.

 

Айтиш жоизки, ташкил қилинган тикувхона овул аёларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашишга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли.

 

-Биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар қадриятларимизнинг узвий давоми бўлиб, бой маданий меросимизни  ёшларга ўргатиш, улар ўртасида кенг тарғиб қилишга ҳам катта аҳамият берамиз, - деди  “Қыз жасау” тикув цехи раҳбари Рима Абдикаримова. – Шунинг баробарида тикувчи қизларим маҳсулотларимизни замонавий безаклар билан бойитишга ҳам интилмоқда.

 

Шу куни вилоят ҳокими К.Турсунов цех тикувчиси  Зуҳра Жумамуратовага  тикув машинасини совға қилди.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2728