вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
12.04.2021 10:28:19
Аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий ва қулай шароитлар яратиш, янги спорт иншоотлари қуриш, мавжудларини таъмирлаш, болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай эзгу ишлар Учқудуқ туманида ҳам бўй кўрсатмоқда. “Йўлчилар” овул фуқаролар йиғини “Истиқлол” массивида бунёд этилган сунъий қопламали спорт майдони бунга мисол бўла олади.
“Бургут спорт аренаси” ХК томонидан барпо этилган спорт майдони қурилишига жами 280 млн. сўм маблағ сарфланган. Мазкур спорт майдонида кийиниш ва ювиниш хоналари мавжуд. Объектнинг фойдаланишга топширилиши билан 2 та янги иш ўрни яратилди.
Сунъий қопламали мини футбол майдонининг очилиш маросимидан сўнг, “Туман ИИБ бошлиғи кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.
10 та футбол жамоалари иштирок этган мини футбол мусобақаларида биринчи ўрин Учқудуқ саноат техникуми, иккинчи ўрин туман ХТБ ва учинчи ўрин Миллий гвардия жамоаларига насиб этди.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга қимматбаҳо совғалар ҳамда ИИБ бошлиғи кубоги тантанали равишда топширилди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а