Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мазкур саволга жавоб олиш, шу билан бир қаторда туманда “Ёшларга оид давлат сиёсати” борасида қилинаётган ишлар, шунингдек, бугунги долзарб масала ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Ходжаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиқлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида туман ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилиш танқидий ва таҳлилий ўтказилиб, кун тартибидаги асосий масалалардан бири ёшлар банлигини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар, камчиликлар ва шу билан бир қаторда келгусида режалаштирилган вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари томонидан 2020 йилда туманда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. 

Хусусан: 

- Туман ҳокими секторида 884 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, шундан, 728 нафарининг бандлиги таъминланган. 

- Прокурор секторида 851 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, 719 нафарининг бандлиги таъминланган. 

- Ички ишлар секторида 1045 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, 739 нафарининг бандлиги таъминланган.

- Туман Солиқ секторида 878 нафар ишсиз ёшлар аниқланиб, 640 нафарининг бандлиги таъминланган.

Жорий йилда туманда, жами 3658 нафар ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, шундан 2826 яъни 77,3% ёшларнинг бандлиги таъминлашга эришилган бўлиб, мазкур рақамлар вилоятда энг кам кўрсаткичда эканлиги таъкидланиб, муҳокама этилди ва тегишли тартибда вазифлар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилиш якунида мазкур масалада белгиланган вазифалар бир ҳафта муддатда қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Бугунги карантин даврида вилоятда ёшлар нима билан бандлиги, айниқса, уларнинг иш билан таъминланганлиги борасида масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий ва таҳлилий ўрганиш ишлари давом эттирилиб, кейинги манзил Нурота тумани этиб белгиланди.

Кўрилганлар сони: 3402