Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

1997 йилдан буён, 2 февраль “Бутунжаҳон сув-ботқоқ ҳудудлар куни” муҳим экологик сана сифатида кенг нишонланиб келинади.

Шу жумладан, 2001 йил 30 августда Ўзбекистон Республикасининг Рамсар Конвенциясига аъзо бўлиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарори қабул қилинди. Ушбу йил Республикамизнинг Бухоро вилоятида жойлашган Денгизкўл Рамсар конвенциясининг ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди. Бу қарор 2002 йил 8-февралда кучга кирди.

 

Шу билан бир қаторда, Навоий вилояти ҳудудида жойлашган Айдар-Арнасой кўллар тизими 2012 йил Рамсар Конвенцияси рўйхатига киритилган бўлса, Тўдакўл ҳамда Қуйимазор сув омборлари эса 2020 йилдан Рамсар Конвенцияси рўйхатига киритилди ва уларга Ҳалқаро муҳофаза этиладиган кўллар мақоми берилди.

 

Кўрилганлар сони: 2196