Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь  кунидаги Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йилдан бошлаб судларда “Бир суд – бир инстанция” тамойилининг жорий этилиши ва бунинг натижасида суд қарорларининг  адолатли, қонуний ва барқарор бўлишини таъминланиши, суд ҳуқуқ  соҳасидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди.

Хўш мазкур тамойилнинг мазмун-моҳияти нимадан иборат, у одил  судловни ва шу асосда шахснинг ҳуқуқ ва эркинларини таъминланишида   қандай рол уйнайди ?

Даставвал мазкур тамойилни қонунчиликка жорий этиш ташаббуси  Президентимиз томонидан илгари сурилиб, “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Президент Фармонида суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида  суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш, суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш каби одил судловнинг ҳуқуқий ва ташкилий масалаларини амалга оширишни бош вазифа қилиб белгилаб берилган эди.

         Президентмизнинг қонунчилик ташаббусига биноан киритган тавсиялари асосида асосида Суд қарорларини қайта кўриш инстититутини такомиллаштирилиш муносабати билан 2021 йилнинг 12 январ кунида қабул қилинган қонунларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, судларнинг процессуал фаолиятини тартибга солувчи юқоридаги кодексларга “Бир суд – бир инстанция” тамойили қоидалари мустаҳкамлаб қўйилди.

         Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар вилоят даражасидаги судлар томонидан чиқарилган қарорлар устидан шикоятлар берилган тақдирда, шу шикоятларни мазкур судларнинг ўзлари кўриб чиқар эди, ўз ўзидан келиб чиқадики, муйян суд томонидан ҳал қилинган масала айнан шу суд томонидан қайта кўриб чиқилиши одил судлов талабларига мос келмайди, бу ҳолат ишларни судларда узоқ муддатлар давомида кўрилиши, ўз ечимини топмаслиги ва натижада суд иштирокчиларининг норозиликларини келтириб чиқарар эди. Энди эса мазкур тартиб бекор қилиниб, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш тратиби жорий этилди, суд тизимида бир-бирини такрорлайдиган босиқичлар қисқартирилди. Жумладан, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиётидан ҳам воз кечилди.

Суд тизимини ўрта буғимида фаолият кўрсатувчи фуқаролик жиноят ишлари бўйича вилоят судлари ҳамда вилоят иқтисодий судлари ҳамда уларга тенглаштирилган судлар бирлаштирилиб, улар негизида ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилиши натижасида, аввало суд идораларидан адолат изловчи шахсларни оворагарчилиги ва сансалорликларни олдини олишга хизмат қилади, шунингдек суд идорлари ўртасида ҳам турли муаммоли вазиятлар ва тушунмовчиларга чек қўяди ва ягона суд амалиёти шаклланади.

Мазкур тамойилни одил судлов фаолиятида тадбиқ этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини сўзсиз таъминланишида, жамиятимизда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатнинг кафолатланишида муҳим аҳамият касб этади.    

 

 Навоий вилоят  иқтисодий судининг раиси Т.Абдраманов  

 

Кўрилганлар сони: 2733