Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҚЛ-695- сонли Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Бунга кўра, Кодекснинг 91 прим 1ва 245 ҳамда 261-моддаларига ўзгартишлар киритилиб, қурилиш ва маиший чиқиндилар жойлаштирилиши лозим бўлган шаҳобча ва полигонлардан бошқа жойларга чиқиндиларни ташлаш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё мусодара қилиниб, фуқароларга ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кўрилганлар сони: 2578