Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. 2023 йилнинг 1-5 ноябр кунларида, яъни 5 кун давомида фуқароларимиз интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўзи ва оила аъзоларини рўйхатга олиш имкониятидан фойдаланиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

6 — 10 ноябрь кунлари эса интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантирилиб, жойлардаги рўйхатга олиш участкаларига етказилади. 

11 — 22 ноябрь кунлари, яъни 11 кун давомида интернет орқали рўйхатдан ўтмаган аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида рўйхатга олувчилар уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олишни амалга оширади.

Шунингдек, респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.

Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.

Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимларсўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши лозим.

Шу билан бирга, рўйхатга олувчилар хушмуомала бўлишлари, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши, шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги, ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажаришлари лозим бўлади.

 

 

                                                                          

  Вилоят статистика бошқармаси

Кўрилганлар сони: 0