Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ва туман раҳбарлари томонидан ташкил этилган сайёр қабулда Кармана туманида яшовчи фуқароларни ўйлантираётган муаммолар соҳалар кесимида ўрганилди.

 

Жумладан, Марказий банкнинг Навоий вилояти бош бошқарма бошлиғи ва вилоят раҳбарлари ҳамда тумандаги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар, тижорат банкларидан ажратиладиган барча турдаги кредит маблағлари билан боғлиқ мурожаатларига жавоб олишди.

 

Шунингдек, Кармана туман ҳокими Ф.Умаров бошчилигида “Дўрман” МФЙ аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулда намунали уй-жой олиш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

 

Мазкур қабуллар жараёнида ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан эса тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Кўрилганлар сони: 1316