Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да вилоят ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида “Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Анжуман ишида пойтахтда фаолият юритаётган темуршунос олимлар билан бирга Навоий давлат педагогика институти ҳамда қўшни Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан ҳам тадқиқотчилар ва ижодкор ёшлар иштирок этди.

- Конференция «Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс» дея номланиши бежиз эмас, - деди тадбирда нутқ сўзлаган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али. – Соҳибқирон бобомиз дунё тамаддуни тарихида буюк саркарда сифатидагина эмас, балки Шарқ иккинчи Ренессансининг меъмори сифатида ҳам эътироф этилади. Қолаверса, мана шу иккинчи Ренессанс Европа Ренессансига туртки берганлигини дунё ҳамжамияти аллақачон тан олган.

Конференцияда Амир Темур меросининг бугунги кундаги долзарблиги, улуғ саркарда шахсининг дунё тарихида ўрганилишида кузатилган камчиликлар аниқ илмий асосларда таҳлил қилинди.

Шунингдек, Темурийлар шажарасини тадқиқ этишдаги сўнгги илмий изланишлар, Ғарб ёзувчилари томонидан Амир Темурга бағишлаб ёзилган асарларнинг моҳияти, Темурийлар ҳукмронлиги даврида китобат санъатининг ривожи каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Конференцияда барча иштирокчилар, айниқса, ёшлар Темурийлар даври тарихи, хусусан, Амир Темур бобомиз билан боғлиқ кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 2406