Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу ҳақда Навоий вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 Таъкидланишича, йил бошидан буён бошқармага савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал, транспорт ва реклама соҳаларига оид 257 та мурожаат келиб тушган. Шундан 235 таси ижобий ҳал этилиб, 22 тасига тегишли тартибда тушунтириш берилган. 

 "Яқинда вилоятдаги 35 та қурилиш ташкилоти ва фуқаролар ўртасида тузилган шартномаларни мазмунан кўриб чиқдик. Ҳужжатларда истеъмолчилар учун тўлов кечиктирилганда пенялар ҳисоблаш банди бор, аммо уй-жой қурилиши кечиктирилганда зарарни қоплаш қурувчи бўйнига қўйилмаган. Шу каби ҳолатлар юзасидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик талаблари бузилаётгани юзасидан тадбиркорларга тушунтиришлар берилди", дейди бошқарма бўлим бошлиғи Бекзод Бобоназаров.                                      

 

 

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2431