Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ директори Ф.Худайназаров аэропорт базасида “Авиамодел клуби”ни ташкил қилиш учун “Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази бошлиғи ўринбосари З.Қобилов ҳамда авиамодел ва ракетамодел республика мусобақалари ғолиблари М.Қадиров ва Д.Кенжаевларбилан учрашди.

 

Авиамодел клубини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди ва келажакда ҳамкорликдаги ишлар юзасидан келишиб олинди.

 

Ёш конструкторлар ўзларининг эришган ютуқлари билан бир қаторда, самолёт ва ракета конструкцияларининг ҳар бир деталларини изоҳлаб, йиғилиш жараёнларини кўрсатиб берди.

 

Энди аэропорт музейи ва “Авиамодель клуби” ташкил этилиб, бўлажак авиа конструкторлар учун энг зарур амалий кўникма ва тажриба алмашишлари учун шароит яратиладиган бўлди.

Кўрилганлар сони: 1981