Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Кармана тумани “Жалойир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бахт жалойир” тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

“Бахт жалойир” тикувчилик корхонаси ишга туширилиши натижасида 400 нафар ишсиз фуқаролар, жумладан, хотин-қизлар иш билан таъминланди. Эндиликда улар ўз меҳнатлари билан оилалари моддий фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш имкониятига эга бўлишади.

 

Тадбирда туман ҳокими Ф.Умаров ҳамда кенг жамоатчилик, маҳалла аҳли иштирок этди. Тадбир муносабати билан ёзилган байрам дастурхонига Наврўзи олам айёмининг шоҳ таомларидан сумалак, халиса, кўксомсалар тортилди.

 

Кўрилганлар сони: 2198