Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана тумани “Деҳқон” МФЙ биносида жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси Ж.Каримов ва судьяси А.Сайдуллаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Ш.Аҳадов мурожаат қилиб, муқаддам жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг 19.12.2018 йилдаги ҳукми билан унга жазо тайинланганини, ҳозирги кунда ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя этган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётганини маълум қилиб, ушбу жазони муддатидан илгари озод қилишни сўради. Ушбу ҳолат бўйича яна14 нафар фуқаролар ҳам мурожаат қилишди.

Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан маҳкум ва маҳкумаларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалари ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди ҳамда 15 нафар жазони ўтаётган маҳкумлар тузалиш йўлига кирганлиги боис ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

 

Кўрилганлар сони: 2487