Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сессиянинг дастлабки масаласи вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисида ИИБ бошлиғи ўринбосари У.Адизовнинг ҳисоботи ва таклифлари тингланди.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган туманлараро Патруль-пост хизмати бўлинмаси фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Туман (шаҳар)лардаги “қизил” деб баҳоланган маҳаллалар сони ва меъёр талабларидан келиб чиққан ҳолда вилоятнинг Кармана ва Хатирчи туманлари ҳудудига хизмат кўрсатувчи 1 та туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмасини ташкил этиш ҳамда бўлинмани Навоий шаҳри Б.Авлод кўчаси 4-уй ва Хатирчи тумани Янгиробод шаҳарчаси Пўлкан кўчасида жойлашган вилоят Хатирчи ИИБ биносига жойлаштириш режалаштирилган.

Ушбу патруль-пост хизмати бўлинмаси ташкил этилганида, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Сутканинг хар қандай вақтида 102 автоматлаштирилган тизимга келиб тушган хабарга асосан ходиса ёки жиноят содир этилган манзилга тезкорлик билан етиб бориш таъминланади.

Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл юрт тинчлиги ва осойишталигига тахдидлар, табиий ва техноген офатлар ҳамда бошқа фавқулодда холатларнинг олдини олишга захира кучлари яратилади.

Кўрилганлар сони: 2224