Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шанхайдаги Жаҳон мобил конгресси кунларида ZTE Corporation компанияси инновацион қарорлар ва телекоммуникация саноати учун технологиялар мавзусига бағишланган семинарлар сериясини ўтказди, ушбу семинарлар 28-30 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди.

Мазкур техник семинарлар серияси, шунингдек глобал телеком саноати ривожининг энг янги тенденциялари ҳақида биз ZTE Corporation компаниясининг МДҲ минтақасидаги маркетинг бўйича директори жаноб Го Чаохун билан суҳбатлашдик.

- Борган сари телеком ускуналар ва қарорлар етказиб берувчилари технологик янгиликлар оламида "трендни бошлаб берувчилар"га айланиб бораётгани ҳақида кўп эшитяпмиз, улар инновацион технологияларни стандартлашда фаол иштирок эта бошлашади. ZTE'нинг шу йўналишдаги тажрибаси ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Мобил интернетнинг энг йирик халқаро провайдерлари, корпоратив ва истеъмолчи технологик қарорлардан бири бўлган ZTE Corporation компанияси ўзининг бутун дунёдаги ҳамкорлари ва мижозлари тармоқларида инновационликка урғу беради ҳамда илғор қарорларни тарғиб қилишга ҳаракат қилади. 2017 йилнинг бошида ZTE Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан чоп этиладиган патент аризаларнинг йиллик жадвалида 1-ўринни эгаллади.

Бу ҳодиса компаниянинг янги авлод технологиялари, жумладан 5G, тармоқ виртуализацияси, булут ҳисоблаш ва Интернет-буюмларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқаришда давом этаётганини акс эттиради. Сизларга биз учун аҳамиятли бўлган яна бир рақам ҳақида маълумот бераман - ZTE компанияси ҳар йили ўз даромаднинг 10 фоиздан кўпроғини илмий-тадқиқот фаолиятига инвестиция қилади, жорий йилнинг биринчи чорагида эса мазкур кўрсаткич 13 фоиздан ошди.

Айнан шу мақсадда, яъни ўзбек мижозларимиз ва ҳамкорларимизни Жаҳон мобил конгрессида ZTE томонидан тақдим этилган телеком соҳа янгиликлари билан таништириш мақсадида биз ушбу семинарлар сериясини ташкил қилдик. Тадбир давомида биз глобал АКТ-саноатининг барқарор ижобий ривожланиш драйвери сифатида қатнашувчи, шунингдек операторларга бозор салоҳиятини ўз вақтида аниқлаш ва ундан тўлиқ фойдаланишда ёрдам берадиган стратегия ва қарорларни тақдим эта оламиз.

- Техник семинарлар доирасида Сиз қандай аниқ мавзуларни ёритишни режалаштиряпсиз?

- Семинар иштирокчилари учун биз Барселонада тақдим этилган ва Шанхайда тақдимоти режалаштирилаётган энг яхши инновацияларни тайёрлаганмиз. 2017 йилда Mobile World Congress (MWC)да ZTE корпорацияси 5G'га оид қатор инновацион қарорларни намойиш этди ва кўргазма қатнашчиларини мазкур технологиялар тарғиботига доир стратегияси билан таништирди. ZTE компанияси 5G соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятидаги етакчилигига таяниб, 5G база станцияларининг тўлиқ тижорат линейкасини тақдим этди, бу эса бизнинг мижозларимизга аввалгидек технологик янгиликлар мавқеида  қолишга имкон берди. Конгрессда шунингдек компаниямиз томонидан дунёдаги илк 5G Flexhaul қарори намойиш этилди, у fronthaul- ва backhaul база тармоқлари эҳтиёжлари учун оптик тармоқ ҳамда IP-технологияларни интеграциялаштиради.

MWC давомида ZTE компанияси FDD базасидаги pre-5G Massive MIMO қарори доирасида маълумотларни етказишнинг рекорд тезлигини намойиш этди. 4G LTE'ни қўллаб-қувватловчи саккиз қурилма бир вақтда ёқилганда, FDD Massive MIMO'дан фойдаланганда маълумотларни етказиш тезлиги 2,6 Гб/с'ни ташкил қилган, бу анъанавий LTE-қурилмаларда маълумотларни етказиш тезлигидан саккиз карра юқори. ZTE'нинг яна бир қарори Pre-5G TDD Massive MIMO 2.0 - 2,1 Гб/с тезликда 16 каналли мультиплексорлаш орқали маълумотлар етказиш хусусиятини тасдиқлади. Чин дилдан ишонамизки, мазкур қарорлар бизнинг ҳамкорларимизга 5G'га ўтишда аниқ устунликларни тақдим этади.

Биз Pre5G\5G'дан ташқари, шунингдек Интернет-буюмлар,  Big Broadband ва  Big Video учун тақдимотлар ва демо тайёрладик.

- Семинарнинг асосий иштирокчилари - мамлакатнинг етакчи операторлари вакилларими?

- Мазкур семинарлар Ўзбекистондаги асосий ҳамкорларимиз ва мижозларимиз учун махсус ишлаб чиқилган. Шунингдек шу кунларда семинарларда операторлардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг тартибот ташкилотлари ва олий таълим муассасалари қатнашаётгани биз учун жуда ёқимли ҳолат. Келгусида мамлакатнинг телекоммуникация саноати қайси йўналишда ривожланишини айнан шу инсонлар белгилаб беради. Ўзбекистондаги телеком тизимини шакллантириш жараёнининг бир қисми бўлиш ZTE компанияси учун катта шараф.

Биз 2G/3G/4G телекоммуникацион ускуналари, таянч тармоғи, қувватланишнинг қурилмавий таъминоти, транспорт техникасини етказиб берувчи Ucell компанияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқдамиз. «Ўзбектелеком» АК компанияси билан анчадан бери бирга ишлаб келамиз, ҳамкорликнинг илк йилларида ZTE унга CDMA, NGN, IPTV маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этган. Uzmobile билан ҳамкорлик давом этмоқда, ҳозирда 2G/3G/4G ускуналарини етказишга доир йирик лойиҳа амалга ошиш босқичида. Ўтган йилдан бошлаб UMS компанияси мижозларимиз қаторини тўлдирди. ZTE компанияси Beeline билан бирга vEPC дунёдаги илк виртуал тармоқлардан бирини йўлга қўймоқда.

- Ўзбекистон ва умуман МДҲ минтақасига доир режаларингиз қандай?

- 15 йил аввал МДҲ бозорларида фаолиятимизга старт берилганидан кейин ZTE маҳаллий мижозларга соҳа ривожи натижасида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилишда ёрдам бериб, улар учун ишончли ҳамкор бўлиб қолмоқда. МДҲ минтақасида ҳам глобал стратегия доирасида бўлгани каби, ZTE қуйидаги инновацион йўналишлар ривожига алоҳида эътибор қаратмоқда:

Pre5G ва 5G'га доир инновациялар: ҳозирги вақтда ZTE Pre5G ускунаси 30 мамлакатдаги 40 дан ортиқ операторлар тармоқларида қўлланмоқда (масалан, China Mobile ва SoftBank). ZTE 2018 йилнинг учинчи чорагида 5G тижоратдан олдинги тарғиботини бошлашни режалаштирмоқда, тўлиқ тижорат эксплуатациясини йўлга қўйиш ишлари эса 2019 йилда бошланади.

Тармоқ эволюцияси учун инновациялар: 2016 йилда биз NFV тармоқлари бўйича етакчи мақомини олиб, 40 мамлакатда виртуаллашган лойиҳалар тарғиботида бурилиш ясадик. Масалан, 13 мамлакатдаги VEON лойиҳаси, шунингдек velcom (Telecom Austria Group) учун тўлиқ виртуаллашган асосий тармоқ лойиҳаси - дунёдаги биринчи шундай кейс ҳисобланади.

Интернет-буюмлар экотизими учун инновациялар, - биринчи навбатда Ақлли шаҳар, Ақлли уй, Ақлли автомобиллар ва саноат Интернети лойиҳалари учун. Бу йўналишда  ZTE бутун дунё бўйлаб 20 дан ортиқ операторлар ва 40 мамлакатдаги 130 дан зиёд IoT ҳамкорларнинг етакчи операторлари билан ҳамкорлик қилади.

Хулолса қилиб шуни айтишни лозим топдимки, бизнинг орзуимиз - шу кунларда семинарларда Ўзбекистон ва МДҲда намойиш қилинаётган инновацион технологиялар ва маҳсулотларни янада кўпайтириш.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6026