Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

4 июнь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да айни пайтда бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган муҳим сиёсий-ижтимоий жараён — фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими бошқаруви раиси Н. Исоқов журна­лист­ларга вилоятда сай­лов­нинг бориши хусусида ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, 4 июнга қадар мавжуд 343 та фуқаролар йиғинидан 308 тасида сайлов ўтказилди. Сайловлар қонунийлик, муқобил­лик асосида, яъни икки ва ун­дан ортиқ ном­зодлар кўрсатилган ҳолда таш­кил этилиб, 218 тасида очиқ овоз бериш, 90 тасида яши­рин овоз бериш йўли билан фуқа­ролар йиғи­ни раислари ва улар­нинг мас­­ла­­ҳат­чилари сайланди. Фуқаролар йиғин­­ла­ри раислари­нинг 13 нафари аёл­лар, 201 на­фари бирин­чи марта сайланган­лар ҳам­да 18 на­фари маҳаллий Кенгашлар де­путатлари­дир.

Брифингда фуқаролар йиғинлари раисли­гига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини теран ҳис этадиган, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган номзодлар  сайланаётгани, бу сайловчилар­нинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллиги натижаси эканлиги алоҳида қайд этилди.

Холбиби САФАРОВА.

Кўрилганлар сони: 6322