Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович масофа сақлаш коронавирусдан ниқобга қараганда яхшироқ ҳимоя қилишини айтди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ». Унинг фикрича, бошқа ҳимоя усулларига амал қилинмаса, тиббий ниқоб тақиш бефойда.

«Агар соғ одам бемор билан бир хонада бўлмаса, унга тиббий ниқоб шарт эмас. Агар одамлар орасида бўлса, у ҳолда тақиш лозим. Бироқ жисмоний масофа сақлаш ниқобдан ҳам яхшироқ ҳимоя қилади», — деган у «Россия 1» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, ниқобнинг ўзи коронавирусдан тўлиқ ҳимоя қилмайди. Агар масофа сақланмаса, қўллар ювилмаса, одам ниқоб тақса ҳам, «касалланиши аниқ». Мелита Вуйнович ниқоб ўз-ўзидан зарарли эмаслиги, аммо одамлар уни деб хатти-ҳаркатларини ўзгартириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, ниқобларни 2 соат фойдалангандан сўнг қайтиб тақмасликка чақирган.

Кўрилганлар сони: 2894