Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навбаҳор туманида вилоят ҳокими Кобул Турсунов иштирокида халқ таълими тизимидаги ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 2019-2020 ўқув йилида жами 1354 нафар 11-синф битирувчилари умумтаълим мактабларини тамомлаган бўлиб, шундан  365 нафари ОТМ талабаси бўлгани ҳақида айтиб ўтилди.

Бугун туман мактабларида жами 2141 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатиб, шундан педагог ходимларнинг 1854 (86,5 %) нафари олий, 64 (2,9%) нафари тугалланмаган олий, 223 (10,4 %) нафари ўрта махсус маълумотли ўқитувчилардир.

Йиғилишда белгиланган рейтинг кўрсаткичларида энг паст ўринларни эгаллаган бир неча мактаб директорларига қаттиқ огоҳлантириш берилди.

Кўрсаткичлари намунали деб топилган 8 нафар мактаб директори эса вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Йиғилиш давомида мактабларда таълим сифати, куз – қиш мавсумига тайёргарлиги, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳам сўз юритилди.

Кўрилганлар сони: 2791