Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси мунтазам равишда дунёнинг 40 дан ортиқ шаҳарларига — Европа ва Осиё давлатлари, Америка ва Японияга парвоз­лар­­ни амалга оширмоқда.

Авиакомпаниянинг ваколатхоналари дунёнинг 22 та мамла­катида фаолият юритаяпти. Компания таркибига кирувчи 11 та аэропорт халқаро мақомга эга. Ўзбекистон фуқаро авиацияси нафақат минтақа, балки жаҳон авиаташувлари бозорида етакчи­лар қаторига кириб, миллий иқтисодиётнинг муҳим соҳасига айланди.

Яқинда "Ўзбекистон ҳаво йуллари" МАК ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Навоий" халқаро аэропортида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда компания томонидан вило­ятимиз ҳудудидаги аэропортда фаолият юритувчи бир гуруҳ ишчи ходимларга "Миллий авиакомпания меҳнат фахрий­си" унвони, фахрий ёрлиқ ҳамда ташаккурномалар тақдим этилди.

Профессионал тажрибага эга ходимлар, барча қулайликлар муҳайё этилган лайнерлар, замонавий аэровокзаллар, янги технологиялар, парвозлар хавфсизлиги — буларнинг ҳаммаси бутун жаҳон авиаиндустриясида Ўзбекистон фуқаро авиацияси­нинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминламоқда. Жаҳон­нинг илғор мамлакатлари ҳамда миллий тажрибалар ҳар доим биз авиаторларнинг фаолият мезони бўлиб қолади.  

Ш. ҚИЛИЧОВА,

аэропорт ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 5975