Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ҳусниддин Норбеков  ядро улоқтириш бўйича F35 классида 17.32 метр натижа қайд этиб, ўзига тегишли бўлган жаҳон рекордини янгилади.

Кутилганидек, иштирокчилар орасида ҳеч бир спортчи ҳамюртимизнинг ушбу натижасига яқин кела олмади. Шу тариқа Норбеков жаҳон рекордини ҳам расмийлаштириб қўйганлиги  ҳақида хабар  берган эдик.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида жахон рекордчиси Хусниддин Норбековни кутиб олиш маросими бўлди. Вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарияти томонидан қутловлар чемпионимизга йўлланди ва тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишда омад тилашди.

Кўрилганлар сони: 4147