Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

25-26 ноябрь кунлари рус академик драма театри жамоаси "Олтин куз" санъат фестивали доирасида юртимизда меҳмон бўлди. Шаҳримиздаги кўркам "Фарҳод" маданият саройида мазкур театр жамоасининг "Жаноб Амадей" пьесаси асосида режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Михаил Каминский томонидан саҳналаштирилган "Қонунда профессор" спектакли намойиш қилинди. Французлар ҳаётига мансуб, комедия жанридаги спектаклни навоийликлар қизғин кутиб олишди. 

Воқеалар Франциянинг ки­чик шаҳрида истиқомат қилувчи камтарин про­фес­­сор Амадей Руссо хо­на­до­нида бўлиб ўтади. Ум­рини илм-фанга ба­ғиш­­лаган бу ин­сон кўча-кўйда саёқ юрув­чи, бе­зори, тарбиясиз қиз Катя­ни уйига олиб ке­либ, ун­га ҳар тарафдан ёр­дам беришни инсонийлик бур­чи, деб билади. Аммо қиз бу уйга келиши билан про­фессорнинг боши таш­виш­дан чиқмай қолади. Воқеалар ри­вожи давомида у жиноятчиларга қарши мардонавор ку­рашади. Эз­гулик, адолат ғалабаси учун жонини ҳам беришга тайёр бў­лади. Амадейдаги бу фазилатларни кўрган Катя аста-се­кин яхши томонга ўзгаради. У профессорга кўнгил қўяди. Ама­дей ҳам Катя­дан меҳр-муҳаббатини аямайди. Спектаклдаги асо­сий ғоя, қи­йин­чилик билан бўлса-да, яхшиликнинг тантана қи­лиши то­мо­шабинларни бефарқ қолдирмайди.

Актёр ва актрисалар, Юрий Антипин, Василика Сидорова, Анд­рей Заровский, Обиджон Исмаилов, Валерия Скулкова, Конс­тантин Пирожковларнинг истеъдоди улар яратган образлар жон­ли чиқишига ҳисса қўшган.

— Бизни бунчалик кутиб олишади деб ўйламагандик, — дейди биз билан суҳбатда Катя ролини маромига етказиб ижро этган актриса Екатерина Белова. — Зарафшон шаҳрида бўлдик. Ёш то­­мошабинларнинг эътибори, олқишларидан бошимиз осмонга етди. Умуман, вилоят аҳлининг санъатга меҳри баландлигига амин бўлдик. Бу бизни хурсанд қилди. Ўзбекистонга яна янги спек­­такллар билан келиш режамизда бор. 

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Эльвина МУСТАФИНА.

Кўрилганлар сони: 5927