Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ва­зир­лиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таъ­­лими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маъ­на­вият тарғибот маркази, "Ўзбеккино" миллий агентлиги, "Ўз­бек­­наво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чи­қа­риш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Кеча ким эди­гу бугун ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгал­ла­шимиз керак?" республика тадбири барча таълим масканларида бў­либ ўтди.

Жумладан, ўтказилган учрашувлар ўқувчи ёшларни ва­тан­пар­варлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тар­биялаш, уларнинг онги ва қалбини турли маф­куравий-маъ­на­вий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилади.

Таниқли сўз устаси Валижон Шамсиев, Ўзбек миллий академик театри актёри Фарруҳ Ботиров, хонанда Феруза Рўзиева, жур­на­лист Ҳилола Исматова учрашувларда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, иқтисодий ривожланиш, бунёдкорлик иш­лари, фан ва таълим, спортда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юрит­­ди. Ҳақиқатан ҳам алоҳида ғурур ва ифтихор билан айтиш ке­ракки, мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз иқти­со­диёти тез суръатлар билан ўсиб, ҳатто жаҳон молиявий инқирози дав­рида ҳам иқтисодиётимизнинг йиллик ўсиш суръати 8 фоиз­дан пасайгани йўқ. Бу аҳоли фаровонлигини таъминлашда ўзига хос ечим бўлди.

Шунингдек, юртимизда бундай тадбирлар жисмоний ва маъ­на­вий етук ёш авлодни шакллантиришга хизмат қилади.

Намойиш этилган видеоролик, суҳбат, мулоҳазалар орқали шу каби кўплаб маълумотлар берилди, ёшларимизни ўз олдига со­бит мақсадлар қўйишга ундади. Ватанни севишга, унга муносиб фар­занд бўлиб шаклланишга, ўз келажагини юрт келажаги билан ҳам­нафас қўйишга даъват этади.

Назира ДУШАНОВА,

Кармана туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби директори.

Кўрилганлар сони: 5931