Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ишбилармон, тадбир­корлар учун омад эшиклари кенг очилди. Бизнесни йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар ажратилди, со­лиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қисқартирилди, ишлаб чиқарилган маҳ­сулотни ички ва ташқи бозорда сотиш учун қулай муҳит яратиб бе­рилди. Мана шундай кенг имко­ниятлар юрагида ўти бор, ғайрат ва шижоатли хотин-қизларимизни биз­нес билан дадил шуғулланишга, ўз имкониятларини ишга солишга ун­дади.
Асли Шофиркон фарзанди бўл­ган Зебо Рустамова қўлига илк игна тут­ганида кичкинагина қизалоқ эди. Че­варликка қизиқса-да, оила­сида етти ўғил орасида улғай­гани боис, феъл-атворида йигит­ча чапанилик, бир сўзлилик ва журъат бор эди. Ма­ши­на ҳайдаш­ни ҳам акаларидан ўр­ганди, янгиликка, яратишга қизиқди.
Коллежнинг тикувчилик йўнали­шини битириб, Қизилтепа тумани­га келин бўлиб тушгач, соҳаси бўйича бир цех очишни кўнглига тугди. Ния­ти холис экан, "Асадбек Зиё нур" ху­су­сий корхонасини ишга тушириб, секин-аста кашта­чи­ликни йўлга қўй­ди, ҳунарманд сифатида танилди. Бу орада НДПИнинг тарих факультетини би­тириб, олий маъ­лумотли бў­лди, мактабда дарс бера бошлади.
— Биринчи марта давлатдан ик­ки мил­лион сўм кредит олиб иш бош­­лаганимда тик­кан каштала­рим­­га харидор топа ола­манми, деб би­роз чўчиган эдим, — дейди у. — Шукр­ки, қимир­лаган қир ошар, деганларидек, олган кредитимиз­га анча-мунча ишларни амалга оширдик. Кич­кина қадамни қўйга­ни­миз­дан кейин ўзимизга ишон­чи­миз ортиб, 70 миллион сўм кре­дит олдик. Икки қаватли, замона­вий кўри­ниш­га эга, барча қулай­лик­лари бор бино­ни қуриб, бит­каз­дик. Бу ерда маҳ­сулот­лари­мизни со­тиш, тикиш, би­­чиш ва тўқиш ама­лиёт­лари ба­жари­лади. Шу­нинг­дек, кредитга тикув ма­ши­­на­лари билан бирга, адрас тў­қий­диган учта дастгоҳ со­тиб олдик. Пилла­ни қай­натиб, ипак йигира­миз, кейин уни табиий бў­ёқ­лар би­­лан бўяб, тайёр ипак кўри­ни­ши­га кел­ти­рамиз. Бўз ма­то­га турли қа­димий шакл­ларни со­либ, момо­лари­миз­нинг каш­тачилик сан­ъат­ла­рини ривожлан­тириб ке­ла­яп­миз. Йил­лик савдо айлан­ма­миз 500 мил­лион сўмни таш­кил этади.
Самимийгина жилмайиб турган Зе­бо­нинг қўлигуллигига ҳайрон қола­сиз. Эгнидаги костюми қан­ча­лар машаққатли меҳнат эва­зига яратилганини бир қара­ган­да илға­­маслик мумкин. Бироқ од­дий бўзга ипак билан бе­­жирим шакл­лар берганки, мато­нинг бирор жойи очиқ қол­маган. Ва унинг ус­ти­дан яна ранг­ли кашта­лар солиб, гулу гул­зорларни тас­вир­­ла­ган кашта­дўз­нинг ўзига хос гўзал фан­та­зияси, ма­ҳоратидан ҳайратлан­ган бир биз эмас эканмиз.
— Вилоят Савдо-саноат пала­таси томонидан бир гуруҳ ишби­лармон, ҳунармандлар Ҳиндистон­да бўлиб ўтган конференцияга бордик, — дея эслайди у. — Ёним­да ўтирган хорижлик бизнес ва­киллари эгнимдаги анор нусхали кашта кўйлагимни ҳайрат билан то­мо­ша қилди. Улар ажабланиб, табиий ипак толала­ри­нинг жило­сига маҳлиё бўлишар, ўзинг тикканмисан, қўл меҳ­натими, бе­ниҳоя зўр-ку, дея қизи­қи­шарди. Чет эллик ҳамкасбла­римиз­нинг ҳали униси, ҳали буниси мен­га сот, дея кўйлакка жуда катта нарх белгилашди. Шун­да англа­дим­ки, хо­рижда ўзбек каштаси­нинг баҳо­си жуда баланд, қўл меҳна­ти­нинг қий­ма­ти ўз қадрига эга экан. Ўша тад­бирда Фран­ция, Англия дав­лат­ларидан келган ишбилармон­лар би­лан шартнома ту­зиб, доимий ҳам­кор­ликни йўлга қўй­дик. Буюртмалар ҳажмига қараб бир, бир ярим ойда эгала­рига пешма-пеш ет­казиб берилаяпти.
Эндигина 32 ёшга кирган Зебо Рус­тамова 30 нафар каштачи, тўқувчи қизларни иш билан таъминлади. Ишчиларининг тенг яр­ми коллеж битирувчилари. Шогирд­лари Манзура Икромова, Рўзигул Ҳо­жиева, Мафтуна Хол­му­ро­дова, Гул­сарвар Нуриддинова сў­зана, кўйлак, ёстиқ жилдлари ва ҳатто пальто­лар­нинг гирдларига нақшинкор каш­та­лар солиб кел­моқ­да. Момолари­миз­нинг сеҳрли санъати бўлган кашта­чи­ликка и­жо­дий ёндашилаётгани боис Тош­кент, Жиззах, Самарқанд ва Бу­хоро вилоятларидан ҳам буюрт­малар олинмоқда.
Эришаётган ютуқларидан Зебо­нинг ғайратига ғайрат, шижоатига ши­жо­ат қўшилган. Зеро, булар­нинг бари­си, мустақил юртимизда ин­сон қадри баландлиги, унинг меҳ­нати доимо ўз қадр-қимматига эга­лиги билан боғ­лиқдир.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6693