Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги озонлаш мосламаси яратилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.

Янги мосламадан ҳаво, эритмаларни озонлаш, турли объектларга ишлов беришда фойдаланиш мумкин. У бунгача фойдаланишда бўлган муқобилларидан бир неча афзал жиҳатлари — барқарор корон разряд олиши, разряд токини кўпайтириши, иш самарадорлиги юқорилиги билан фарқланади.

Мосламадан озонли ҳаво ва озонли кислородга эҳтиёж бўлган бир қатор соҳалар, жумладан, биология, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кенг қўлланилиши мумкин.

Мазкур ихтиро учун С. Ким, А. Камардин, А. Симонов, V. Лисисинларга IAP 05398 рақамли патент топширилди.

Манбаа: daryo.uz

Кўрилганлар сони: 5661