Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталарининг янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар тарқатди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

 Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олганди. Янгиланган рейтингда иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 килограмм) Муроджон Аҳмадалиев биринчи ўринда қайд этилган. М.Аҳмадалиев, шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳисобланади.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 килограмм) Шохжаҳон Эргашев олтинчи ўринни банд этган. Ушбу вазн тоифасида рейтингни жаҳон чемпиони Жош Тейлор бошқариб турибди.

Ярим ўрта вазн (-66,6 килограмм) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров 1-поғонани сақлаб қолди. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 1557