Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тошкент шаҳрида Lenovo компаниясининг машҳур смартфонларидан бири С860 сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Ушбу смартфонда 5,3 дюйм 1280×720 пикселли HD-дисплей, 1,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли MediaTek MT6582 ҳамда графика учун икки ядроли ARM Mali-400MP процессорлари, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира, 1,6 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, Android 4.2 Jelly Bean операцион тизими ўрнатилган.

Метал корпусли ушбу смартфоннинг дизайнини iPhone смартфонларига ҳам ўхшатиш мумкин.Унинг 4000 мА·соат қувватга эга батареяси ҳам анча узоқ пайт ишлай олишини алоҳида таъкидлаш зарур.

Унинг ўлчамлари 149,5×77×10,3 миллиметрни, оғирлиги эса 192 граммни ташкил этади. Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида ушбу смартфон 750–800 минг сўм нархда сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 4,7 дюймли HD-дисплей, 1 Гб тезкор хотира, 12 мегапикселли орқа камера ўрнатилган Lenovo S820 смартфони Ўзбекистонда 700 минг сўмдан сотила бошланган эди.

Кўрилганлар сони: 6395