Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Азиз юртдошлар!
Бугун сиз билан яна бир тарихий кунга гувоҳ бўлиб турганимдан бағоят мамнунман!
Негаки, бугун – Ўзбекистон деб аталмиш улуғ юртнинг рамзи, шони ва ғурури бўлган давлат байроғи дунёга бўй кўрсатган кун!
Узоқ ўтмишдан маълумки, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг муста-қиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Республикамиз давлат рамз-лари ҳам халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.
Ер юзида икки юздан ортиқ давлат бор. Ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ эса айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз эса ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.
Мустақил Ўзбекистон солномасида 1991 йил 18 ноябрь ўчмас ва қутлуғ саналардан бири бўлиб қолди. Шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонунда байроғимиз Ўзбекистон Республикаси давлат сувере-нитетининг рамзи эканлиги, халқаро муносабатларда Ўзбекистон Респуб-ликасининг тимсоли бўлиши белгилаб қўйилди.
Мамлакатимиз байроғи 1992 йилнинг 2 мартидан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош қароргоҳида ҳам ҳилпирай бошлади.
Мана, қарийб 28 йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қуд-рати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифти-хорининг рамзи бўлиб хизмат қилмоқда. Байроғимиз тимсолида дунёнинг ҳар қайси нуқтасида ҳам Ўзбекистон деган ҳимоячимиз, суянчиғимиз борлигини доимо ҳис қиламиз.
Шуни таъкидлаш жоизки, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мус-тақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқа-рорлик рамзи бўлиб келган. Аждод-ларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраган-лар. Давлатчилигимиз тарихи-нинг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат ва ғалаба тимсоли бўлган.
Шу маънода Республикамиз давлат байроғидаги рамзлар Ўзбекистон сарҳад-ларида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқликни ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.
Унда аждодлар орзу-армони акс этади. Унда халқимизнинг бугуни, ўлмас хотираси, иймон-эътиқоди, келажакка бўлган комил ишончи жилоланади. Бай-роғимизда яхшилик, шон-шуҳрат, садо-қат, поклик, халқнинг навқиронлиги акс этиб, юртимиз мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли сифатида тенглар ичра тенглигимизни кўрсатиб турувчи машъаладир.
Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ғолиблик байроғи остида буюк эл бирлашди. У барпо этган улуғ салтанатни дунё тан олди. Бу давр ватан тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди.
Байроқ эса том маънода мамлакат рамзи, улуғворлик тимсолига айланди. Жангчиларга жанговар руҳ бағишлаш, уларнинг кайфиятини кўта-риш, иродасини чиниқтириш мақсадида жанг майдонлари узра баланд ҳилпираб турди. Бу байроқ энг ишончли баҳодирлар томонидан қўриқланди.
Дарҳақиқат, Ватан рамзлари доимо шу қадар улуғ ва муқаддас саналганки, унинг учун одамлар жонларини фидо қилганлар. У кишиларни якдилликка, муштарак мақсад йўлида бирлашишга чорлаган. Зеро, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналиб, ҳамиша қадрли ҳисобланган. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.
Юртимиз байроғида Амир Темур жасорати акс этган, унда Мирзо Улуғбек донишмандлиги бўй кўрсатган. Унда Ватан учун жон фидо қилган аждодларимизнинг қони оқмоқдаки, бу бизни ҳар доим олға интилишга ундайди.
Ҳар қандай юрт байроғи миллат ҳақида хабар берувчи тимсолдир. Чунки байроқ олдидан шунчаки ўтиб кетиб бўлмайди. Унга эҳтиром кўрсатилади. Унда халқнинг, миллатнинг ўтмиши ва тарихи мужассамдир. Шунинг учун байроқ энг баланд жойларга ўрнатилади, чунки у ўз атрофига юрагида, қалбида Ватан байроғи борларни бирлаштиради.
Зеро, юртимиз байроғи ҳар бири-мизни миллий юксалиш сари ундовчи ва бошловчи маёқдир. Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор.
Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўл-масин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!
Жонажон юртимизнинг мағрур байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ – келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли сифатида доимо баланд ҳилпирайверсин!
Жаннатмакон она ватанимиз мангу омон бўлсин!
Кўрилганлар сони: 3453