Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Буюк мутафаккир ва шоирларнинг султони бўл­ган ҳазрат Алишер Навоий номи билан ата­лувчи вилоят аҳли билан юзма-юз му­ло­­қот қилиб турганимдан хурсандман.

Мамлакатимизнинг энг қадимий шаҳар­лари­дан бири бўлган Кармананинг мана шу муҳташам биносида тўпланган ва бизни ви­део конференция орқали кузатиб турган минг­лаб навоийлик сайловчиларга ўзимнинг эзгу тилакларимни йўллаб, самимий мин­нат­дорчилигимни билдираман.

Навоий — Ўзбекистоннинг энг кенжа ви­лояти. Шу боис вилоятнинг минг йилларга бо­риб тақаладиган тарихи ичида доимо яша­риш, яшнаш ва навқирон сифатида алоҳида бўй кўрсатиб туради.

Навоийликлар Қизилқум саҳросида гўзал ва бетакрор шаҳарлар бунёд этган, энг за­монавий ва улкан ишлаб чиқариш корхона­ла­рини ишга туширган, мамлакатимиз ха­зи­насини қимматбаҳо металлар билан тўл­дираётган меҳнаткаш инсонлар сифатида танилганлар.

Навоий кон-металлургия комбинати, "На­воий­­азот", "Навоий иссиқлик электр стан­ция­си", "Қизилқумцемент" сингари саноат кор­­­хоналари бугунги кунда бутун Ўзбе­кис­тон­нинг фахрига айланди.

Республикада ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг 5,5 фоизи, саноат ишлаб чиқаришнинг 10 фоизи, инвестицияларнинг 6,2 фоизи Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Вилоятда 2 та олий ўқув юрти — Навоий дав­­лат педагогика институти ҳамда Навоий давлат кончилик институти фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 47 та касб-ҳунар кол­лежи, 4 та академик лицей, 356 та умумий таъ­лим мактаби ва 129 та мактабгача таълим муассасасида ўғил-қизларимиз таълим олишмоқда.

Вилоят Буюк Ипак йўлида жойлашган қа­димий ўлка сифатида бетакрор тарихга ва меъ­морчилик обидаларига эга. Мир Саид Баҳ­ром мақбараси (XI аср), Деггароний мас­жиди (XI аср), Хожа Хисрав мақбараси, Ра­боти Малик масжиди (XI аср) ва Қосим Шайх хонақоси (XVI аср), Оқсочтепа қўрғони (III-IV-XIII аср бошлари), Тошмасжид мажмуаси (XVI аср), "Нур чашмаси" номли булоқ, шу­нинг­дек, "Чилустун", "Катта гумбаз" масжид­лари каби кўплаб тарихий ёдгорликлар ис­тиқлол йилларида қайта таъмирланиб, ўзи­нинг иккинчи ҳаётини бошлади.

Абдулла Қодирий номидаги кутубхона, На­воий шаҳридаги "Ёшлар маркази", "Фарҳод" ва "Ширин" маданият саройлари, Алишер На­воий номли боғ навоийликлар маънавий эҳ­тиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда.

Дастуримизда спортнинг барча турлари, ай­ниқса, курашнинг мақомини янада оши­риш ва уни олимпиада ўйинлари дастурига ки­ритишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Навоий ҳам азал-азалдан ўзининг спорт­­­чи­лари ва полвонлари билан машҳур бў­либ кел­­ган. Айниқса, 2014 йил эркин ку­раш бў­йи­ча Халқаро турнирда 1-ўрин со­ҳиби бўлганҲусанбой Раҳимов, 2016 йил Таиландда бў­либ ўтган Биринчи халқаро жан­­­говар санъат ўйин­лари фестивалида спорт­нинг муайтай тури бўйича олтин ва ку­­муш медаль сов­рин­дор­лари Шаҳзода ва Шоҳсанам Эркинова на­­воийликлар иф­ти­хо­рига айланишган.

Ана шундай улкан салоҳият ва меҳнаткаш ҳам­­да истеъдодли инсонларга эга бўлган ви­лоятда ўз сайловолди дастуримни баён этиш менга алоҳида масъулият юклайди.

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда кенгми­қёсли ислоҳотлар амалга оширилди. Хал­қи­миз қалби, онг-тафаккурида фуқаролик ҳис­си ва масъулияти ҳамда юрт тақдирига дахл­­­дорлик туйғуси кучайиб бормоқда. Фу­қаролик жамияти институтлари таъсири ошиб, сиёсий партиялар, нодавлат но­ти­жо­рат ташкилотлари, оммавий ахборот во­си­талари жамият ва давлат қурилиши жараё­нида фаол иштирок этишлари учун қулай таш­килий, ҳуқуқий ва бошқа зарур шароит­лар яратилди.

Халқаро миқёсда эътироф этилиб, бугунги та­раққиётимизнинг ҳаётий дастурига ай­ланган беш тамойил асосида ислоҳотлар бар­­­давомлигини таъминлаш, бошланган улуғ­вор ишларга жўшқин суръат бахш этиш учун мустақиллик йилларида ижтимоий-иқ­ти­содий тараққиётимизга эришишда тўп­ланган тажрибалар, улкан тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъ­аналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маъ­навий юксалишга эришиш зарурлигини ало­ҳида таъкидлаш зарур.

Барчамизга маълумки, партиямизнинг мақ­сади — миллий тикланишдан миллий юкса­лиш­га эришиш ғоясини амалга ошириш, ички сиёсатда иқтисодиётимизнинг барқа­рор ривожланиши, халқимизнинг фаровон­ли­ги ошиши, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ташқи сиё­сатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақ­садли илгари суриш, Ўзбекистон халқи­нинг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бо­йитишдан иборат.

Ана шундай эзгу мақсадларга эришиш учун қу­йидаги вазифаларни ҳал этишни Сай­лов­ол­ди дастурига киритмоқдамиз.

Жамоатчилик ва партиямиз электоратига яхши маълумки, партиямиз маънавий-маъ­рифий соҳани ўзининг дастурий мақсад-ва­зифалари ичида етакчи ўринга қўйган. Чун­ки ўзлигини англаган, қадрият ва анъана­ла­рини эъзозлаган, тарихий хотирасини ас­раган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гу­ма­нитар тараққиётга юз тутади.

Мамлакатимизда бу соҳада эришилган ютуқ­ларни мустаҳкамлаш ва бу борада амал­га оширилаётган ислоҳотларни янада чу­қурлаштиришни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз доимо миллий ўзликни анг­лаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туй­ғу­сини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берганмиз ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар диққат-марказимизда бўлади. Миллий тикланиш — авваламбор, мил­лий ўзликни англаш демакдир. Ушбу ғоя­дан келиб чиқиб, биз қуйидагиларни қўллаб-қувватлаймиз.

Халқимизнинг бетакрор ва улуғвор та­ри­хий, маданий ва интеллектуал мероси, ма­данияти ва анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, унинг ютуқларини навқирон ва бар­камол авлод орасида кенг тарғиб қилиш тарафдоримиз. Миллий манфаатлар ва мил­лий қадриятларимиз ҳимояси бизнинг бош вазифамиздир.

"Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унут­ган миллатнинг келажаги йўқ" тамойили асосида халқимиз тарихини холис ва ти­зим­ли ўрганиш, бу борада ўзбек халқининг та­рихий ўтмиши ва бугунги кунини баҳолашда бирёқлама ёндашувларга, нохолисликка йўл қўймаслик, Ўзбекистон тарихининг бузиб, сох­талаштириб талқин этилишига қарши курашамиз.

Ўзбекистонда умумжаҳон аҳамиятига мо­лик бўлган жуда кўплаб тарихий-маданий ва архитектура ёдгорликлари мавжуд. Музей­лар, архивлар ва кутубхоналарда жуда қим­мат­ли қўлёзмалар, экспонатлар, коллекция­лар ва архив ҳужжатлари сақланмоқда. Бун­дай улуғвор тарихий меросни асраб-авай­лаш ва ҳисобга олиш бўйича муайян ишлар қилинган бўлса-да, ўрганишлар шуни кўр­сат­дики, ҳали бир қатор маданий мерос объ­­ектларимиз ҳисобга олинмаган, экс­по­натлар, коллекциялар ва архив ҳужжатлари тўлиқ тоифалаштирилмаган.

Ана шулардан келиб чиқиб, маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳи­соб­га олиш ишларини такомиллаштириш талаб этилади, музейлар, архивлар, кутуб­хо­наларда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллекциялар ва архив ҳуж­жатларини тўлиқ тоифалаштириш, бу бо­радаги қонунчиликни янада такомиллашти­риш зарур.

Ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси ва маданий ёдгорликлари умумжаҳон аҳа­миятига молик эканлигини эътироф этиб ҳамда шаҳарларимизнинг миллий қиёфа­си­ни сақлаб қолишда самарали чора-тадбир­ларни амалга ошириш зарур. Архитектура ёд­горликларини асраб-авайлаш, қайта таъ­мирлашга кўмаклашиш ва бугунги кунгача ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кир­маганларини унга киритиш учун фаоллик кўр­­сатиш асосий вазифамиздир.

Бу ва соҳадаги бошқа масалаларни ҳал этиш учун Моддий маданият меросини қайта тик­лаш ва капитал таъмирлаш жамғарма­си­ни ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Маълумки, асрлар давомида буюк алло­ма­ларимиз томонидан яратилган бебаҳо маъ­навий дурдоналар тарих тақозоси билан чет мамлакатларда қолиб кетган ёки олиб чиқиб кетилган. Биз мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий мамлакатлар кутуб­хона, архив ва музейларида сақланаётган ўз­бек алломалари, мутафаккирлари ва ёзувчи-шоирлари томонидан яратилган илмий ва ба­диий асарлар ҳамда халқимиз тарихига оид моддий бойликларни Ўзбекистонга қай­таришда фаоллик кўрсатамиз.

Юртимизда азалдан ҳунармандчиликнинг бар­ча турлари ривож топган. "Устоз — шо­гирд" анъанаси асосида давом этиб келаёт­ган ва ўзбек халқининг юксак маданияти ва истеъдодини намойиш этадиган ҳамда эс­те­тик қимматга эга бўлган миллий ҳунар­манд­чилик турларини қайта тиклаш ва ри­вожлантириш, миллий бадиий мактаблар­нинг анъаналарини сақлаб қолишни рағбат­лан­тириш доимий диққат-марказимизда бўлади.

"Баркамол авлод — миллат таянчи" тамо­йили остида биз ёшлар онгини халқимизга ёт бўлган "оммавий маданият"нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида улар­нинг қалби ва онгига миллий тикланиш ғоясини сингдириш, миллий маънавият ва қад­риятлар руҳида тарбиялашни янада кучайтиришимиз лозим. Бунда кино, театр ва эстрада санъатида халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи, маданияти, анъаналари ва илғор урф-одатларини таъсирчан ба­диий об­разлар орқали ифода этадиган асар­лар­нинг дунёга келишига кўмаклашиш ҳамда уларни тарғиб қилиш асосий вазифамиздир.

Тил — миллатнинг энг олий қадриятидир. Шундан келиб чиқиб, қадимий ва бой тарихга эга бўлган, мустақиллик туфайли қадр-қим­мати тикланган, ҳозирда кечаётган глобал­ла­шув даврида замонавий тараққиётнинг барча соҳалари талабларига жавоб бера­ди­ган даражада имкониятга эга бўлган тилимиз ривожини янги босқичга кўтариш учун дав­лат тилини бойитиш, янада такомиллаш­ти­ришга, давлат тили сифатидаги мақомини мус­таҳкамлаш ва унинг тўла амал қилиниши­га эришиш, тил маданиятини янада юксалти­ришга йўналтирилган чора-тадбирлар маж­муасини ишлаб чиқишни етакчи вазифа­лар­дан бири сифатида кўрмоқдамиз.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлашни ўрин­­ли, деб биламан. Мамлакатимиз мус­тақилликка эришган дастлабки йилларда, яъни 1993 йилда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қи­линган эди. Орадан 23 йил ўтган бўлса-да, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ҳаё­тимизда узил-кесил ўз ўрнини топгани йўқ. Ушбу масалада саволлар ниҳоятда кўп. Биз фарзандларимизни лотин алифбоси асо­сида ўқитдик ва ўқитиб келаяпмиз. Лекин ўсиб келаётган ёш авлоднинг маърифий ва маънавий эҳтиёжларини зарур даражада қон­дириш учун фаннинг барча соҳалари, таъ­лим, адабиёт ва матбуотда лотин ёзувига асос­ланган ўзбек тилида китоблар, газета ва журналлар етарли даражада нашр қили­на­яптими? Катта авлоднинг кўпгина қисми эса лотин алифбосини ўзлаштирмаган. Бу ма­салада авлодлар ўртасида қандайдир узи­лиш сезилмоқда. Мазкур муаммони биз жа­моатчилигимиз билан бирга узил-кесил ҳал қилишимиз керак.

Ижтимоий ҳаётимизнинг кўпгина соҳа­лари­да давлат тилининг қўлланилиши ва унинг қои­даларига риоя этилишида муаммолар бор. Хусусан, оммавий муомалада, кўча­лар­да жойлаштирилган ташқи ёзувларда, рек­лама ва эълонларда, оммавий ахборот во­ситаларида ҳали-ҳамон ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари қўпол бузилмоқда. Ушбу муаммо газета ва журналларда, халқ де­пу­татлари Кенгашларидаги партиямиз гуруҳ­лари томонидан ҳар бир туман ва шаҳарда му­ҳокама қилинган бўлса-да, лекин сезилар­ли ўзгаришлар йўқ.

Фундаментал фанлар, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, саноат, банк-молия тизими, юриспруденция, дипло­матия, ҳарбий иш ва шу каби ўта муҳим тар­моқларда ўзбек тили ўзининг ҳақиқий ўр­нини эгаллашига эришиш, шу мақсадда за­мо­навий дарсликлар, этимологик ва қиёсий луғатлар яратиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва тоифаларни ишлаб чиқиш соҳа му­тахассислари олдида турган долзарб вазифа, деб ҳисоблаймиз.

Шу ўринда яна бир муаммога сизларнинг эъ­тиборларингизни қаратмоқчиман. Ўз­бе­кис­тон заминида яшаб ижод этган ва жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъ­ат намояндалари, буюк давлат арбоблари, ҳар­бий саркардалар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган миллий кино асарлари деярли мавжуд эмас.

Халқимиз таъсирчан бадиий образлар ор­қали ифода этилган ва ўзбек халқининг ҳақ­қоний тарихи акс этган кино асарларини ин­тиқлик билан кутишмоқда. Ваҳоланки, Ўз­бекистон телевидениесида намойиш эти­лаётган бадиий ва видеофильмларнинг ак­сарияти хорижий давлатлар тарихи, ҳарбий ва сиёсий арбоблари ҳамда олимлари ҳа­қидадир.

Бугунги кунда қўшни хорижий давлатлар ўз­ларининг миллат қаҳрамонлари ҳақида, улар жаҳон миқёсида буюк бўлмаса-да, чет элнинг етук киностудиялари билан ҳамкор­лик­да киноасарлар тайёрлаб, уларни дунё оммасига таништирмоқдалар. Бундай таж­риба миллий ғурур ва ифтихорни ошириб, миллатни бирлаштирадиган кучли тарғибот усули ҳисобланади.

Биз Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини халқаро майдонда кенг миқёсда тарғиб этиш, ҳозирги Ўзбекистон за­минида яшаб ижод этган ва жаҳон тамад­дуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат на­мояндалари, буюк давлат арбоблари, ҳарбий саркардалар ҳаёти ва фаолиятига бағиш­лан­ган киноасарларнинг яратилишида ташаббус кўрсатишимиз керак. Бу ишларни молиялаш­тириш, шу жумладан, хорижий киностудия­лар билан ҳамкорликда ва таниқли режиссёр ва актёрлар иштирокида, уни бутун дунё жа­моатчилигига етказишни муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз.

Эътиборингизни жуда муҳим бир масалага қаратмоқчиман. Тарихда хорижий мамлакат­ларда яшаб ижод этган ҳамда юртимизда ту­ғилиб тақдир тақозоси билан чет элларда ва­фот этган буюк аллома ва мутафаккирлар­нинг қабрларини аниқлаш, уларнинг мангу қўним топган масканларини ободонлаш­тириш ишларини давлат миқёсида амалга оши­риш вақти келди.

Ижтимоий-гуманитар фанларнинг мамла­катимиз тараққиёти ва ёш авлодимизнинг дунёқарашини шакллантиришдаги ўта му­ҳим имкониятларидан фойдаланиб, уларни ва­танпарварлик, миллатпарварлик ва умум­инсонийлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий манфаатларимизга зид бўлган ғоя ва маф­кураларга нисбатан мафкуравий иммуни­тет­ни шакллантиришдаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, бу йўналишда тайёрланадиган фундаментал асарларни босмадан чиқа­риш­ни ва уларнинг оммавийлашувини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тад­бирлар белгилаймиз.

Жамият, оила ва таълим тизимида ёш ав­лодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон халқининг та­рихи, маънавий-маданий меросига доир ада­биётларни нашр этиш билан шуғулланаётган муаллифлар, босмахоналар, нашриётларни иқ­тисодий жиҳатдан рағбатлантириш, уларга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар берилишига эришмоғимиз лозим.

Театр инсоннинг маънавий камолоти, шахс­нинг диди ва тафаккурини тарбиялашда ҳамиша муҳим ўрин тутган. XX аср бошида ўз­бек зиёлилари халқни миллий уйғотишни айнан театрлар ташкил этишдан бошла­ган­ликлари ҳам бежиз эмас. Ўша даврда "Театр — ибратхонадир", деган чуқур маъноли ҳик­мат орқали саҳна санъати миллатимизнинг ас­лида киму амалда қай аҳволдалигини кўр­сатиб берган.

Бугунги кунда глобаллашув шароитида халқ­нинг ўзига хос қиёфаси, миллий қадрият ва анъаналарини асраб қолиш, одамларда юксак маънавий онг ва дидни тарбиялашда театрнинг ўрни яна беқиёс аҳамият касб эт­моқда. Бироқ театр санъатига қизиқиш ҳавас қиларли даражада эмас. Театр заллари кў­пинча томошабинлар билан ярим тўлган аҳ­волда бўлади.

Биз маънавий-маърифий ҳаётимизни яна­да ривожлантириш тарафдори эканмиз, театр­га одамларни қайтариш учун, энг ав­вало, замондошларимизни ўйлантираёт­ган ва тўлқинлантираётган мавзуларда ба­диий жиҳатдан юксак маҳорат билан саҳналашти­рил­ган спектаклларни кўпайтириш, одам­лар­да, айниқса, ёшларда театр томошаси ма­даниятини ўстириш ва энг муҳими, мамла­катимизнинг барча театрларида "Очиқ эшик­лар куни" ташкил этилишига эришишимиз ҳам фарз, ҳам қарз.

Маълумки, давлат ва жамият ҳаётида сиё­сий ва суд-ҳуқуқ масалалари муҳим ўрин ту­тади. Шу боис биз бу борада мавжуд давлат ва сиёсий тизимни янада мустаҳкамлаш, мил­лий ғоя, жамиятимизнинг ахлоқий ва маъ­навий асослари устуворлигини таъминлаш­ни асосий вазифаларимиздан бири сифа­ти­да белгиламоқдамиз. Бизнинг бош мақ­садимиз — замонавий ривожланган демокра­тик давлат қуришдир.

Жамиятда ҳукм сураётган ва халқимизга хос бағрикенглик, миллати, дини, ижтимоий ҳо­лати ва келиб чиқишидан қатъи назар, Ўз­бекистон халқи, барча фуқароларнинг бир­дамлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкам­лаш­ни истиқлол йилларида вужудга келган қад­риятларимиздан бири сифатида эътироф эта­миз ва уни янада барқарор ривожлан­тирамиз.

Шу билан бирга, асрлар давомида ўзбек хал­қининг эзгу ва илғор анъаналари асосида тарихан қарор топган маҳаллани миллий де­мократик институт сифатида янада такомил­лаштириш керак. Унинг ташкилий ва иқти­со­­дий асосларини мустаҳкамлаш, фуқаро­лар­нинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ма­салаларни ҳал этишда ҳамда миллий ва маъ­навий қадриятлар, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни қайта тиклаш ва бойитишдаги бевосита иштирокини таъминлашда ролини кучайтиришни давом эттирамиз.

Барчамизга маълумки, истиқлол йиллари­да суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан янгилаш ва ис­лоҳ этиш борасида кенг кўламли ишлар амал­га оширилди. Суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш соҳасидаги устувор ва­зифалар қуйидагилардан иборат:

— жамиятда мустаҳкам барқарорлик ва қо­нун устуворлигини таъминлашда аҳолининг ҳу­қуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юк­сал­тириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис мамлакатда ҳуқуқий таълим тизимини янада такомиллаштириш, Конституция, инсон ҳуқуқлари ва демократия асосларини уз­луксиз ўрганиш тизимини ривожлантиришга қаратилган тизимли ва изчил чораларни кўриш;

— миллий қадрият ва халқимизга хос фа­зилат ҳамда анъаналардан келиб чиқиб оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, шу жум­ладан, ҳар қандай низони тинч йўл билан ҳал этишга интилиш ва муроса йўлини излаш фуқароларимиз манфаатларига жавоб бе­ради. Шунингдек, юқоридаги масалаларда ва фуқароларнинг серташвиш суд мажлис­ла­рига хоҳиш-истагининг йўқлигини ино­бат­га олиб, бу борада маҳалла, васийлик ва ҳо­мийлик органлари, нодавлат нотижорат таш­килотларининг ролини кучайтириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фа­ро­вонлиги ошишида иқтисодиёт ҳал қилувчи аҳа­миятга эга эканлигини барчамиз яхши тушунамиз. Иқтисодиёт соҳасида партиямиз — "Халқнинг маънавий-руҳий тикланиши — иқ­тисодий ислоҳотларнинг негизидир", деган шиорни илгари сурмоқда. Ушбу соҳада эса қуйидаги вазифаларни амалга оширамиз.

Иқтисодиётга XXI аср талаблари ва та­фак­кури асосида ёндашувни амалга ошириб, иш­лаб чиқаришни техник ва технологик мо­дернизация қилиш, ишлаб чиқаришга йўнал­тирилмаган харажатларни қисқартириш, янги, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатимизнинг турли мин­тақаларида фаолият юритиб, истиқболли ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган кор­хоналарга солиқ ва мажбурий тўловларда им­тиёзлар бериш йўли билан маҳаллий са­ноат самарадорлигини янада оширишнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллашти­риш­га эришишни мақсад қилдик.

Дунё бозорида рақобатдош ҳамда миллий иқтисодиётимиз тимсолига айланадиган транс­миллий компанияларни шакллан­ти­риш, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёр­лиғи остида жаҳон бозорига маҳсулот ет­ка­зиб беришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилиш ва хорижий маҳ­сулотлар ўрнини босадиган маҳсу­лот­ларни иш­лаб чиқараётган маҳаллий ишлаб чи­қа­рувчиларни самарали қўллаб-қув­ват­лаш, жум­ладан, улар учун солиқ миқдорини ка­май­­тириш, божхона имтиёз ва преферен­ция­лари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шакл­­лардаги давлат томонидан қўллаб-қув­ват­лаш чоралари жорий этилишига эриши­ши­миз керак.

Бу ерда яна битта муҳим масалага тўх­тал­моқчиман. Кўпчилик яхши биладики, Ўз­бе­кистон нафақат тўғридан-тўғри дунё ден­гизларига чиқа олмайди. Шу билан бирга, тўғ­ридан-тўғри денгизга чиқадиган давлат би­лан ҳам чегарадош эмас. Дунёда ана шун­дай мураккаб географик ўринда жойлашган икки мамлакатдан бири Ўзбекистондир. Яна бир нарсани яхши биламизки, дунёда энг ар­зон йўл,  бу — денгиз йўлидир.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда транспорт хизматларининг нархи юқори. Тадқиқотларга қараганда, бугунги кунда 20 тонна маҳ­су­лотни 500 километр масофага автомобилда ташиш таннархи Ўзбекистонда 1 километр учун 1,75 дол­ларни ташкил этмоқда. Тақ­қос­лаш учун қўш­ни давлатларда бу кўрсаткич 0,7 доллардан 1,3 долларгача миқдорни ташкил этади.

Юқорида айтиб ўтилган масалалар билан бир қаторда, логистика инфратузилмасининг суст ривожлангани, миллий маҳсулотни жа­ҳон бозорига олиб чиқишда талаб этиладиган ҳужжатларнинг кўплиги, уларни кўриб чиқиш муддатларининг узоқлиги ва қимматлиги муам­моси ҳам мавжуд. Буларнинг барчаси мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга тўс­қинлик қилмоқда ва ташқи бозорда маҳ­сулотларимизнинг таннархи сунъий оши­ши­га олиб келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, биз транспорт-экс­педиторлик фаолияти билан шуғулланувчи компанияларга имтиёзлар бериш, йирик юк ташувчи автомобилларни лизингга бериш ти­зимини ривожлантириш ва такомиллаш­тириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шу билан бир­га, божхона хизматлари нархини ка­май­тириш ва чегарадан ўтиш тартибини содда­лаш­тириш юзасидан иш олиб борамиз.

Миллий бозорни сифати паст, халқаро андозаларга мос келмайдиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)дан муҳофаза этиш, қулай ва жозибадор сармоя муҳитини шакллан­ти­ришнинг ҳуқуқий асосларини кучайтиришни дол­зарб вазифамиз, деб биламиз.

Биз халқимизнинг ва айниқса, ёшларнинг бевосита Ватанимизда ишлаб чиқари­лаёт­ган замонавий ва сифатли кийим-кечакка бўлган эҳтиёжини қондириш, енгил ва их­чам тў­қи­ма­чилик корхоналарининг сонини кўпай­ти­риш, уларга маҳаллий хомашёни чуқур қай­та ишлайдиган замонавий тех­нология­ларни жо­рий қилишни қўллаб-қув­ватлаймиз.

Давлат компаниялари ва давлат улуши устунлик қиладиган корхоналарнинг молия-хўжа­лик фаолияти шаффофлигини таъ­мин­лаш орқали уларнинг фаолияти самарадор­лигини ошириш, ички хусусий инвестиция­ларни миллий иқтисодиётга йўналтиришни янада кенгайтиришни ҳар томонлама қўл­лаб-қувватлашни замоннинг ўзи талаб қилмоқда.

Соҳадаги яна бир муҳим масала — миллий  иқ­тисодиёт ривожи етук мутахассис-кадр­ларга боғлиқ эканлигини англаган ҳолда, за­монавий билим ва малакага эга инженер-тех­ник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув ме­­нежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни туб­дан кучайтириш ва мазкур соҳаларда истеъ­додли ёшларни қўллаб-қувватлаш ниҳоятда зарур.

Маълумки, Ўзбекистон кўп асрлик тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Бу­ларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан са­лоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган ту­ризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан би­рига айлантириш имконини беради.

Туризм иқтисодиётнинг янада ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи омил сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутади, қўшимча иш ўринлари яра­тилишига, иқтисодий фаол аҳолининг банд­лигини оширишга, миллат фаровон­ли­гини юксалтиришга хизмат қилади, иқтисо­дий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ бўлган қатор тармоқлари, инфратузилманинг ривожла­ни­шига туртки бўлиб, янада оммавийлашади. Туризм айни пайтда маърифат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини шакл­лан­тиришда кучли восита бўлиб хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз қуйидаги ма­салаларни ўз ичига қамраб оладиган Комп­лекс чора-тадбирлар режасини амалга оширишни таклиф этамиз. Энг аввало, сайёҳ­лик инфратузилмасининг янада ри­вожланиши, сайёҳлар учун мўлжалланган объ­ектларнинг ҳар томонлама мақбул бў­лиши, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини такомил­лаш­тириш ва сайёҳлик индустрияси билан боғлиқ хизматларнинг турли соҳаларига за­монавий ахборот технологияларини жорий этишни таъминлаш асосий вазифага ай­лан­моғи лозим.

Хорижий меҳмонлар ва мамлакатимиз аҳо­лиси учун юртимизнинг халқаро нуфузини, мафтункорлигини оширишда асосий омил бўлган туристик фаолият манзилларида, хал­қаро аэропортларда, вокзалларда кўрсати­лаёт­ган сервис ва хизматлар сифатини ях­шилашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда­миз. Бундан ташқари, алоҳида қўриқлана­ди­ган ноёб табиий ҳудудларни келиб кўриш тартибини кўзда тутадиган туризмнинг фаол турларини, хусусан, экотуризмни ривож­лан­тириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишга барча имкониятларни сафарбар этамиз.

Бугун бутун дунёда одамларни ўйлан­ти­ра­ётган ва қизиқтираётган масалалар ичида ижтимоий масалалар алоҳида ўринда ту­риб­ди. Шу боис биз аҳоли турмуш сифати, да­ра­жаси ва фаровонлигини оширишни иж­тимоий со­ҳа­даги стратегик мақсадимиз си­фатида белги­ла­­дик. Шундан келиб чиқиб, асо­сий вазифа­ларимиз қу­йидагилардан ибо­рат, деб ҳи­соб­лаймиз.

Ҳаммамиз яхши биламизки, бугун жа­ҳон­да озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дол­зарб аҳа­мият касб этмоқда. Шундан ке­либ чи­­қиб, аҳо­лининг овқатланиш хилма-хил­­ли­ги­ни кен­гайти­риш, мамлакатимизда си­фат­ли ва хавф­сиз озиқ-ов­қат маҳсулот­лари иш­лаб чиқаришни кўпайти­риш ва бун­да ген­лар­ни модификация қи­лиш усу­лидан фой­да­ланишни чеклаш, шу би­лан бирга, аҳо­­­лининг ов­қатланиш маданиятини юк­сал­ти­риш энг асосий вазифаларимиз си­ра­сига киради.

Миллат генофондини асраш ва соғлом ав­лод­ни вояга етказиш мақсадида ўсмирларга соғлиқ учун зарарли бўлган қувват берувчи ичим­ликларни со­­тишни тақиқлаш ва бу бо­рада маъ­рифий-ту­шунтириш ишларини ти­зимли йўлга қўйиш ло­зим. "Халқи соғлом ва баркамол бўлган мамлакат кучлидир!" та­мойилининг амал қилишини из­чил­лик билан ривожлантириш зарур.

Шу ўринда ҳаётимизда мавжуд яна бир муам­мога эътибор қаратишни истайман. У ҳам бўлса, ай­рим ҳолларда бўлса-да, вояга етмаганлар ўр­тасида турмуш қуриш ҳо­лат­лари ҳали-ҳамон уч­раб турганлигидир. Эрта турмуш ва эрта ту­ғуруқ­ларнинг олдини олиш бо­расида аниқ ва таъсир­чан чоралар кўриш, бу борадаги тар­ғи­бот-таш­ви­қот ишлари, жамоатчилик назора­тини кучай­тириш, аҳо­лида эрта никоҳга нис­батан муро­са­сизлик туй­ғусини шаклланти­ри­шимиз лозим.

Оила ва оилавий қадриятларни мустаҳ­кам­лаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш бўйича кенг кў­ламли ишларни изчил давом эт­тириш мақса­дида қонунчилигимизни яна­да такомил­лаштира­миз. Зеро, буюк аждод­лар­га баркамол авлод муносиб!

Қурилиш ва безак ишларида миллий меъ­мор­лик анъаналарини ва илғор хорижий таж­рибани қўллаш, тарихий шаҳарлар ва очиқ осмон ос­ти­даги музейларни қайта таъ­мир­лашга қаратил­ган йирик лойиҳаларни амалга оширишга қа­ра­тилган сиёсатнинг изчил да­вом этишини ҳар то­монлама қўллаб-қув­ватлаймиз.

Эътиборларингизни ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган ва барчамизга яхши таниш бўлган бир муам­мога қаратмоқчиман, янада очиқроқ айт­­ганда, бу масала кўпроқ шаҳар аҳолиси тур­му­ши­га дахлдор. Кўп қаватли уйларда, уй-жой фон­дини техник эксплуа­та­ция қилиш норма ва қои­далари бузилиш ҳолатлари одатий тус ол­моқда. Одам­лар моддий фаровонлиги ош­гани сайин уй-жойини замонавий андозалар асосида таъ­мирлаш, кенгайтиришга берилиб кетади. Хавф­­сизлик масаласига эса эътибор бер­майди. Уйни ушлаб турган устунларни бузиб бўлса-да, хона­донини кенгайтирмоқчи бў­лади. Бу кўп қаватли уйда мендан бошқа ҳам одамлар бор, бу уй ме­нинг хусусий мулким эмас, деган нар­салар хаё­лига ҳам келмайди.

Бундай муаммонинг келиб чиқишига уй-жой со­ҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ус­ти­дан назорат қилиш тартиби ва аниқ ме­ха­низми бугунги кун талабларига жавоб бер­­мас­лиги сабабдир.

Мазкур муаммони ҳал қилиш учун рес­пуб­ли­ка­мизнинг барча бурчакларида, ай­ниқса, кўп қа­ватли уйларда, уй-жой фондини техник экс­плуатация қилиш норма ва қои­далари бузили­шининг олдини олиш, шаҳар­лари­мизнинг ар­хи­тектура қиёфасини янада яхшилаш мақса­дида уй-жой соҳасидаги қо­нунчиликнинг ба­жарилиши устидан сама­ра­ли давлат назорати­ни ўрнатиш ло­зим, деб ҳисоблаймиз.

Маҳалланинг фуқаролар, ўғил-қизлар ва ёш­ларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тар­биялаш, янги иш ўринларини яратиш, ижти­моий соҳа­даги ишларнинг самарадорлигини оши­риш, жой­ларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тар­тиботни ях­шилаш билан боғлиқ ма­салаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракат­лари­ни фаоллаш­ти­риш зарур.

Яна бир масалага эътиборингизни қара­тиб, шуни айтиш лозимки, болалар, аёллар, шунинг­дек, оғир касалликлар, шу жумладан, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини кел­тириб чи­қарадиган хасталиклар (ОИВ/ОИТС)дан азият чекувчи шахсларга сама­рали ёрдам кўр­са­тишни изчил давом этти­риш биз учун муҳим ва­зифадир. Шу билан бирга, уларнинг ҳуқуқ­лари ва қонуний ман­фаатларига риоя этилиши устидан пар­ла­мент ва жамоатчилик назоратини ку­чай­ти­риш керак, деб ҳисоблаймиз.

XXI аср — ахборот асри сифатида майдонга чиқ­қанлигини ҳисобга олиб, ахборот соҳа­си­да мил­лий манфаатларимиз ва халқимиз ма­данияти ва маънавиятининг ўзига хос­ли­гини сақлашни таъ­минлашга қаратилган мил­лий ахборот-комму­ни­кация соҳасини ри­вожлан­тиришнинг узоқ муд­датли стратегия­си­ни амал­га оширишга ҳар то­монлама кў­маклашиш ўта муҳим вазифа сифа­тида кун тар­тибига қўйил­моқда. Мазкур вазифани амал­га ошириш учун қуйидаги масалалар дол­зарб аҳамиятга эга.

Миллий ахборот тизимлари ва миллий ах­борот ресурсларини ривожлантириш, мил­лий ах­борот хавфсизлигини таъминлаш ва­зи­фаларини ҳал этишни бугуннинг энг дол­зарб ва­зифаси, деб ҳи­соблаймиз. Ривож­лан­ган миллий ахборот макони — мустаҳкам та­раққиёт пойдевори эканлигини ҳисобга олиб, унинг изчиллик билан такомил­ла­шу­ви­га эришиш лозим.

Ёшларнинг камолотига хизмат қиладиган креа­тив ахборот муҳитини, самарали ах­бо­рот-таълим маконини яратиш, болаларни улар­нинг жис­моний ва маънавий-ахлоқий ри­вожланишига зарар етказадиган ахборотлар­дан муҳофаза қилишга барча куч ва имко­ниятларни сафарбар этамиз. Бундан ташқа­ри, ижтимоий онгда мил­лий ғоя шаклланиши ва ривожланиши жараён­ларини ахборот жи­ҳатидан таъминлашни янада кучай­тириш ол­димизда турган долзарб ва­зи­фадир.

Муҳтарам юртдошлар!

Яқинда олимпиадачиларимиз ва паралим­пия­чиларимиз эришган оламшумулғалаба­лар бутун халқимиз ва миллатимизнинг ғу­рурини осмон баробар кўтариб, фуқарола­римиз қалбида чек­сиз фахр-ифтихор туй­ғу­ларини уйғотди. Дарҳақиқат, "Дунёда ҳеч бир нарса мамлакатни, миллатни спортчалик дунёга тез танитмайди, машҳур қила ол­майди" тамойили асосида спортнинг барча турлари, айниқса, Олимпиада ўйинлари дас­туридан ўрин олган ҳамда миллий турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш етакчи вазифа­миздир.

Бунда, энг аввало, жаҳон миқёсида ўзбек спорт­­чилари эришаётган оламшумул ютуқ­ларнинг халқ ва миллат ғурури ўсишига хизмат қилиши, ёш­ларни ватанпарварлик ру­ҳида тарбиялаш ҳамда одамларни ягона мақсад сари бирлаш­тирувчи хусу­сиятини тизимли равишда кенг тарғиб қилиш ҳамда Ватанимиз ифтихорлари бўлган спорт­чилар ҳаёт йўли ҳақида тарбиявий аҳамиятга эга ҳуж­жатли ва бадиий фильмлар, илмий-омма­боп асарлар яратишни янада кучай­ти­ришимиз керак.

"Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қуд­ратли бўлур" шиори остида мамлака­ти­мизда кенг қулоч ёйган ва умуммиллий ва­зифага ай­лан­ган болалар спортини ривож­лантириш иши­га ҳар томонлама кўмаклашиш даркор.

Биз миллий қадриятларимиз, матонат, жа­со­рат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асос­ларини ўзида ёрқин мужассам этган ва бугун дунёнинг 130 га яқин мамлакатида ку­раш фе­дерациялари таш­кил этилганлигини ҳисобга олиб, ўзбек ку­рашини Олимпия ўйин­лари қаторига киритиш мақсадида хал­қаро Кураш федерацияси, Халқаро ва мил­лий Олимпия қў­митаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳ­камлашни бу бора­даги энг асосий вазифамиз, деб биламиз. Биз ўзбек ку­рашининг Олимпиада ўйинлари дас­туридан ўрин олиши учун бор куч ва имко­ниятимизни сафарбар этиб, бу улуғвор мақ­сад учун охиригача курашамиз.

 Дастурнинг пировардида ташқи сиёсат бо­ра­сидаги вазифаларга эътиборингизни қарат­моқ­чиман. Ташқи сиёсат соҳасида биз Ўз­бе­кистоннинг тинчликсевар сиёсати ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмас­ли­гини қўл­лаб-қувватлаб, Ўзбекистон Респуб­ликаси фаол таш­қи сиёсатининг асосий мақ­сад ва вазифа­ларини бугунги мураккаб шароитда, минтақада хавфсиз­ликка ва бар­қарорликка таҳдидлар сақ­ланиб қолаётган бир вазиятда амалга ошир­моқда, деб ҳи­соб­лаймиз.

Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, унинг маъ­­навий-ахлоқий анъаналари ва қад­­рият­лари, жаҳон маданиятига қўшган беқиёс ҳис­саси рес­публиканинг замонавий халқаро му­носабат­ларда, фаол ташқи сиё­сат ва ташқи иқтисодий фао­лиятда тенг ҳу­қуқли субъектга айланиши­нинг асо­сий ва му­ҳим воситаси бўлди.

Ташқи сиёсат ва давлат бошқарувининг бош­қа органлари фаолияти доирасида миллий ман­фаат­ларнинг қатъий ҳимоя қи­линиши таъминла­ни­шига эришишимиз шарт. Бизнинг шиоримиз — миллий манфаат­лар ҳар нарсадан устун.

Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъ­ати ютуқ­ларини кенг миқёсда тарғиб этиб,Ўз­бе­кис­тоннинг халқаро майдондаги ижобий ими­жини ҳар томонлама мустаҳкамлаб бо­ришимиз зарур.

Фуқароларимиз ва юридик шахсларнинг хо­ри­жий давлатларда ҳуқуқлари, эркин­лик­лари ва қонуний манфаатлари ҳар томон­ла­ма ҳимоя қи­линишини таъминлаш бораси­да халқаро ҳам­корликни ривожлантириш му­ҳим вазифамизга ай­ланмоғи керак.

Инсоният тамаддунининг қадимги транс­че­га­равий йўналиши бўлган Шарқ ва Fарбни бир­лаштирувчи, иқтисодий, сиёсий ва ма­даний-ин­сонпарварлик соҳалардаги ҳамкор­лик алоқа­лари­ни институционал мустаҳкам­лаш ва кен­гай­ти­ришда муҳим ўрин тутадиган Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш, кучли "Буюк Ипак йўли" брендини илгари су­рамиз.

Азиз дўстлар!

Бизнинг асосий ғоямиз — Ватанимизда ҳукм су­раётган тинчлик ва осойишталикни яна­да мус­­таҳкамлаш орқали иқтисодиётнинг бар­қарор ўсиш суръатлари, халқимиз фа­ро­вон­лиги ва мам­­лакатимизнинг бундан буён ҳам гуллаб-яш­нашига бор куч-қуд­ратимизни бағишлаш орқали жона­жон Ўз­бекистонимиз­нинг миллий ман­фаат­лари йў­лида фидо­ко­ро­на хизмат қилишдир.

Биз учун ягона ва устувор мақсад, бу — Ўз­бе­кистон манфаати ва яна бир бор Ўзбе­кис­тон манфаатидир.

Кўрилганлар сони: 6237