Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ўзбекистон кубоги

03.07.2017 10:54:42


НКМКга қарашли "Сўғдиёна" спорт саройида баскетбол бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмир ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан саккизта жамоа куч синашди. Ўйинлар қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўринни Нукус ҳамда вилоятимиз вакиллари банд этишди.

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақа ҳам қизғин кечди. Финал ўйинида Алишер Набиев му­раб­бийлигидаги вакилларимиз жамоаси нукусликлар билан майдонга тушди. Лекин йирик ҳисобда рақибга имкониятни бой бе­ришди. 3-ўринни Наманган вилояти жамоа­си эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб ва сов­риндорлар кубок, диплом, эсдалик совғала­ри билан тақдирланди.

Озод  БОБОМУРОДОВ,

вилоят баскетбол федерацияси ижрочи директори.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6180