Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ассалому алайкум, ҳурматли йиғилиш иш­ти­рокчилари!

Қадрли сайловчилар!

Бугун биз сизлар билан шу йилнинг 4 де­кабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиганЎз­бекистон Республикаси Президенти сай­лови олдидан учрашиб турибмиз.

 Барчамизга маълумки, сайлов — халқнинг хо­ҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифо­даси, давлат ҳокимияти органларини де­мократик тарзда ташкил этишнинг асоси ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, айтишимиз мум­кин­ки, мазкур сиёсий жараёнда халқимиз Ўз­бе­кистон танлаган демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча соҳалари­даги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йў­лида содиқлигини яна бир марта намоён этади.

Чунки, мустақиллик йилларида фуқаро­лар­нинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода эти­ши учун жаҳонда умумэътироф этилган меъёр­­ларга мувофиқ сайлов тизими шакл­лан­тирилди.

Шунингдек, замонавий ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этиш, бозор муносабатларига асосланган янги иқтисодиётни вужудга келтириш, барча ислоҳотлар инсон ва унинг манфаатлари учун, деган шиордан келиб чиққан ҳолда, куч­ли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш бо­ра­сидаги оламшумул ишларни бугун таъ­кид­лаб ўтишимиз ўринлидир.

Буларнинг барчаси, аввало, мамлакат мус­тақиллигини асраш ва мустаҳкамлаш, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш, фу­қаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш, бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг бош ст­ра­тегик мақсади — тараққий топган давлатлар қаторига кириш, жаҳон ҳамжамиятида му­но­сиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақ­садларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин бўлмоқда.

Энг муҳими, халқимиз ва келажак авло­ди­миз учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифа­ти­ни таъминлаш борасидаги бундай кенг кў­ламли ислоҳотлар юртимизнинг барча ҳу­дуд­ларида тўла маънода акс этмоқда.

Жумладан, мустақилликнинг дастлабки йил­­ларидан бошлаб Навоий вилояти ҳар жи­ҳатдан гуллаб-яшнаш ва узлуксиз тараққиёт йў­лини белгилаб олди. Вилоят маркази — На­­воий шаҳри истиқлол йилларида бунёд­кор­лик майдонига айланди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, На­воий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўш­ган қадимий ва бой тарихи бор. Хусусан, Кар­­мана шаҳри, Работи Малик, Нурота каби қадимий манзиллар, Тошмасжид, Чилустун, Кўкгумбаз каби обидалар, Қосим шайх, Ориф Деҳгароний каби азиз-авлиёларнинг му­қаддас қадамжолари бу ўлканинг энг қа­димий маданият бешикларидан бири эка­ни­дан далолат беради.

Қизилқум саҳросининг қоқ марказида жой­лаш­ган мўъжизавий  шаҳар — Зарафшоннинг барпо этилганига ярим аср бўлган бўлса-да, аниқланган тарихий-археологик манбалар бу ҳудудда эрамиздан аввалги мингйиллик­лар­да ҳаёт бўлганлигини исботлайди.

Бир пайтлар қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган Қизилқум саҳроси, юқорида таъ­кидлаганимиздек, мустақиллик йиллари­да ҳақиқий маънода гуллаган воҳага айланди.

Бугун Навоий вилояти деганда, бир то­мон­да воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар, бир то­мон­да улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда на­моён бўлади.

Бу ҳудуд тупроғининг ҳар бир қаричида ха­зина яширинган, олтин, кумуш, пахта, ғал­ла, қоракўл сингари ноёб бойликларга кон, ҳат­то чўлларида ҳам шифобахш гиёҳлар  уна­диган сахий ва саховатли заминдир. Ху­сусан,  Зарафшон, Учқудуқ — олтин, кумуш ва бошқа беҳисоб табиий бойликлари, Ха­тирчи, Қизилтепа, Навбаҳор миришкор деҳ­қонлар маскани, Томди, Конимех — машҳур чор­вадорлар юрти, Нурота — мармари, гра­нити, ҳунармандлари, Кармана — қишлоқ хў­жалиги билан бирга жадал саноатлашиб бо­раёт­ган ҳудуд сифатида эътироф этилади.

Вилоятда ер ости ва ер усти табиий бой­лик­ларининг ниҳоятда мўллиги билан бир қаторда, бу бойликларни қазиб олиш ва қай­та ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган, янги техника ва технологияларга асосланган йирик саноат корхоналари ҳам мавжуддир.

Шу боисдан ҳам, ҳудуди жиҳатидан, Қо­ра­­қалпоғистондан кейинги иккинчи ўринда турадиган Навоий вилояти мамлакатимиз иқ­тисодиётида салмоқли  ўрин тутади.

Жумладан, "Навоий" эркин индустриал-иқ­ти­­содий ҳудудидаги янги ишлаб чиқариш ти­зимлари, ўнлаб саноат корхоналари нафақат вилоят, балки мамлакатимиз иқтисодий сало­ҳиятининг ошишига хизмат қилмоқда.

 Навоий кон-металлургия комбинати, "На­воийазот", "Қизилқумцемент" корхоналари, Навоий иссиқлик электр станцияси, "Электр кимё заводи" каби йирик қувватлар иқти­со­диёт­мизнинг муҳим асоси ҳисобланади.

Қадимий Зарафшон дарёсидан сув ичиб, ҳам­жиҳатликда яшаётган Навоий вилояти­нинг кўп миллатли халқи ҳақида гапирганда эса, аввало, буюк бобокалонимиз Алишер На­­воий асарларидаги меҳнатни улуғлаш ғоя­си, айниқса Фарҳод тимсоли кўз олди­миз­­да намоён бўлади.

Биламизки, Фарҳод жисмонан бақувват, паҳ­лавонсифат йигит бўлиб, у тош йўниш ҳу­на­рини мукаммал билади, тоғга сув чиқариб боғ-у, бўстон яратади, оғир меҳнатдан эзил­ган халққа ёрдам беради.

Шу жиҳатдан оддий тупроқ ва тошдан тур­ли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олиш­дек мураккаб ишларни амалга ошира ола­диган, чўлу-буёбонда ҳосил етиштириб, саҳ­рога ҳаёт бахш этишга қодир бўлган бу ин­сонларни  ана шундай қаҳрамонларга қиёс­лаш тўғри бўлади, албатта.

Таъкидлаш лозимки, ҳалол меҳнатни ум­рининг безаги деб билган, замон талаблари билан ҳамнафас яшаётган бундай халқнинг сиёсий онги ва тафаккури, ўз она юрти ке­­­ла­жагига нисбатан дахлдорлик туйғуси ни­ҳоятда юксак бўлиши табиий.

Мана шундай ҳислатлар, фуқароларнинг ҳоҳиш иродасини ифода этувчи сайловлар жа­раёнида навоийликларнинг фаол иштирок этиши учун муҳим омил бўлиши шубҳа­сиздир!

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Ўзбекистон Республикаси Президенти сай­­лови мамлакатимизда демократик ис­лоҳотлар янада чуқурлашаётган, фуқаролик жамиятини ривожлантириш янги босқичга кўтарилаётган ўта масъулиятли даврда бўлиб ўтмоқда.

Партиямиз ушбу сайловда Ўзбекистон тан­лаган йўлни ҳар томонлама қўллаб-қув­ватлаган ҳолда, ўзининг стратегик мақсад­ларини амалга оширишни кўзлаб фаол  иш­тирок этишни муҳим вазифа, деб ҳисоб­лайди.

Жумладан, мазкур жараёнда илгари су­раётган сайловолди дастуримиз ҳам пар­тия­нинг ғоялари ва дастурий мақсадларидан ке­либ чиқади. Шунингдек, Олий Мажлис Қо­нун­чилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Пар­ла­ментдаги кўпчилик — демократик кучлар Блокига нисбатан ўзини мухолифат деб эълон қилгани, бунинг натижасида мухолиф фрак­ция сифатида илгари сурган қатор ғоя­ларига асосланади. Булар:

— мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бо­зор иқтисодиёти асосида ўсиб бораётган иқ­тисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳо­лининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъ­минланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиё­сатни амалга оширишда давлатнинг тар­тиб­га солувчанлик ролини мустаҳкамлаш;

— энг кам истеъмол харажатлари (истеъ­мол саватчаси) стандартларини белгилаш­нинг асосланган ва замонавий механизм­лари­ни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш;

— аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш та­рифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали ком­мунал хизматлар нархларини мақбул­лаш­тириш;

— аҳоли бандлигини таъминлашнинг мут­лақо янги ва замонавий усулларини жорий қи­лиш, иш ўринларини ташкил этиш дас­турининг сўзсиз бажарилиши устидан пар­ла­мент назоратини кучайтириш;

— муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар­нинг асосий мезони уларни ҳаётга татбиқ қи­лиш орқали яратиладиган барқарор иш ўрин­лари сони билан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг ўзаро боғлиқлигини таъ­минлаш масалаларидир.

Кўриниб турибдики, бизнинг энг асосий ғоя­­миз — аҳолининг давлат ва жамият томо­нидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қат­ламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Бу мақсадни самарали амалга ошириш учун қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Жумладан, аҳолининг эҳтиёжманд қат­лам­лари манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш даражасини яхшилашнинг энг муҳим шарти бу — уларнинг бандлигини таъминлашдир. Бу­нинг учун аввало, меҳнатга лаёқатли ки­ши­ларнинг муносиб ҳақ тўланадиган иш ўрин­ларига эга бўлишини, фуқароларнинг шах­сий ташаббускорлиги ва ишбилармон­ли­гини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлан­ти­риш зарур, деб биламиз.

Мустақил ҳаётга кириб келаётган ёшларга улар­нинг ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар, касб танлаш, таълим олиш ва ўқув муас­сасаларини битиргач, иш ўрнига эга бўлишлари учун адолатли, тенг ва ижтимоий жи­ҳатдан мақбул шарт-шароитларни яра­тишга энг муҳим масала сифатида қараймиз.

Ижтимоий ҳимоя борасида пенсионерлар, ногиронлар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўл­ган болалар ва аҳолининг меҳнатга лаё­қатсиз бошқа ижтимоий гуруҳлари ҳаётий эҳ­тиёжлари тўлиқ қондирилишини ка­фо­лат­ловчи пенсия таъминоти ва ижтимоий на­фа­қаларнинг самарали тизимини шакллан­тириш билан боғлиқ масалаларни қамраб олув­чи кучли ижтимоий сиёсатни амалга оши­риш лозим, деб ҳисоблаймиз. Шунинг­дек, ижтимоий ва коммунал хизматларнинг си­фатлилигини ва аҳолининг қўллаб-қув­ват­лашга эҳтиёжманд қатламлари учун мақбул­ли­гини таъминлаш тарафдоримиз.

Биз, бундай кенг кўламли, ижтимоий йў­налтирилган вазифаларни самарали амалга ошириш ва уларга эришиш мақсадида бир қатор устувор йўналишларни белгилаб ол­ганмиз. Рухсатларингиз билан, эътиборин­гиз­ни уларнинг мазмун-моҳиятига қаратсам:

Биринчидан, аҳоли бандлигини таъмин­лаш тизимини замонавий усулларни жорий қи­лиш орқали доимий такомиллаштириб бориш зарур.

Бунинг учун энг аввало, ижтимоий-иқ­ти­содий дастурларни амалга ошириш да­во­мида барқарор иш ўринларини яратиш кўр­сат­кичлари мазкур дастурларнинг муҳим мезонларидан бири бўлишига эришиш керак.

Айниқса, ишчи кучи четга чиқиб кети­ши­нинг олдини олиш, бунинг учун ҳар йили қа­бул қилинадиган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Давлат дас­тури ижросида янгича ёндашувларга ўтиш зарур. Бунда меҳнат бозоридаги талаб-таклифни тўлиқ ўрганиш, ҳисобга олиш, ҳу­дудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланти­риш дастурларини тузишда жорий ва истиқ­болдаги ривожланиш йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаш муҳим масаладир.

Шунингдек, муносиб иш ҳақи тўланадиган бар­қарор иш ўринларини таклиф этаётган, биринчи навбатда заминимиздаги бой ми­нерал хомашё ресурслари ва қишлоқ хў­жалиги маҳсулотларини қайта ишлашни таъ­минловчи юқори технологик тармоқ кор­хоналари, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳа­сида фаолият юритаётган корхона ва таш­килотларда меҳнатга лаёқатли аҳоли банд­лигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракат­ларни фаоллаштириш, ушбу соҳаларга мам­лакатда мавжуд бўлган бўш меҳнат ресурс­лари­ни фаол жалб этиш лозим.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари­нинг ўзини ўзи мустақил иш билан таъ­мин­лаш ҳамда якка тартибдаги меҳнат ва тад­бир­корлик фаолиятини рағбатлантириш учун мақ­бул шароитлар яратиш мақсадида им­тиёзли микрокредитлар ажратиш амалиёти­ни кенгайтириш, ўз бизнесини очишда бел­гиланган йиғимлардан, фаолиятини тўлиқ йўлга қўйгунга қадар солиқлардан озод қи­лиш муддатини узайтириш масаласини так­лиф этамиз.

Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ис­тиқболли ишлаб чиқаришни ривожлан­ти­риш бўйича инвестиция дастурларини иш­лаб чиқишда уларнинг ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш дас­тур­лари ҳамда ҳудудий бандлик дастурлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, кор­хона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудуд­лардаги касб-ҳунар коллежларига бирикти­ри­лиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги "кол­леж-корхона" алоқаларини йўлга қўйиш, му­ҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар билан боғлиқ равишда замонавий касбга эга бўлган кадрлар тайёрлаш масаласи ҳал қилинишига эришиш керак.

Шу билан бирга, тегишли мутахассисларга бўл­ган эҳтиёжидан келиб чиқиб, кадрлар тай­ёр­лаш учун олий ўқув юртлари талаба­лари­нинг таълим шартномалари тўловларини тўлаётган корхоналар ва ташкилотларни рағ­батлантириш амалиётини ҳамда олий ва ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар тайёрлаш йўналишларини белгилашда кор­хона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳи­собга олиш тизимини такомиллаштириш за­рур, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, айни пайтда муносиб иш ҳақи ва меҳнат шароитига эга бўлган, қўшимча бар­қарор иш ўринлари яратаётган тадбир­корлик субъектларига имтиёзлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида солиққа тортиш тизимини ҳам такомиллаштириш талаб этилади.

Сайловолди дастуримизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Бу масалани самарали ҳал этишнинг энг мақбул йўли — кичик биз­нес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тад­биркорликни янада ривожлантириш, деб ҳисоблаймиз. Бу борада меҳнат қонун­чи­лигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча им­тиёзлардан кенг фойдаланишларини таъминлаш ҳам диққат марказимиздадир.

Бундан ташқари, бир марталик вақтинча иш билан банд бўлган шахслар меҳнат фао­лиятининг қонуний асосларини такомил­лаштириш, уларнинг пенсия таъминоти ва иж­тимоий суғуртаси билан боғлиқ маса­ла­ларни ҳал қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асос­ларини ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш, турли имтиёзлар бериш орқали иш берувчи ва ходим ўртасидаги норасмий меҳнат му­носабатларини қонунчилигимизда мустаҳ­кам­лаш, меҳнат муҳофазаси қоидаларини буз­ганлик учун тадбиркорларнинг масъулия­тини ва жавобгарлигини ошириш ҳамда давлат томонидан қаттиқ назорат ўрнатиш зарур.

Дастуримизда ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш­нинг аниқ механизмларини ишлаб чи­қиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бун­дай корхоналар тармоғини ривожлан­тириш, йирик корхоналарга касаначилик иш жой­ларини ташкил этиш бўйича мажбурий кво­талар белгилаш орқали жисмоний имконият­лари чекланган шахслар (ногиронлар)ни ка­саначилик фаолиятига жалб қилишни кен­гай­тириш масалалари ҳам ўрин олган.

Иккинчидан, иқтисодий сиёсатдаги асосий устувор вазифаларимиз, бу — давлати­миз­нинг молиявий-иқтисодий қудратини оши­ришни кучли ижтимоий сиёсат билан уйғунлаштириш орқали аҳолининг, хусусан, унинг эҳтиёжманд қатламларининг турмуш да­ражасини янада яхшилашга йўналти­риш­дан иборатдир.

Бу борада партиямиз, аҳолининг харид қо­билиятини ошириш ички талабнинг орти­шига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Бу эса иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва иқтисодиётнинг реал сектори ўсиш суръатларини изчил ошириб боришнинг мус­таҳкам асосидир.

Биз иқтисодий ислоҳотларни амалга оши­ришда бюджет маблағлари, айниқса, иж­ти­моий соҳага йўналтириладиган маблағлар­нинг мақсадли равишда сарфланиши ус­тидан қатъий назоратни кучайтириш, дав­латнинг ўсиб бораётган иқтисодий имко­ният­ларидан аҳолининг барча қатламлари, энг ав­вало, кам таъминланган қатламининг турмуш даражасини яхшилашда фойдаланиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Шунингдек, замонавий техника ва тех­но­логиялардан фойдаланиш асосида хўжалик юри­тувчи субъектлар томонидан ишлаб чи­қарилаётган товарлар ва хизматлар сифа­ти­ни ошириш, таннархини пасайтириш, ҳам­да уларнинг экспорт имкониятларини кен­гай­тирувчи ва аҳолининг харид қобилиятини оширишга хизмат қилувчи рақобат муҳитини шакллантириш масалаларига эътиборни кучайтириш лозим.

Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш орқали замонавий техника ва тех­нологияларга асосланган ишлаб чиқа­риш­ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбир­лар ишлаб чиқиш, турли маҳсулот етказувчи­ларга ўзаро эркин рақобатлашишига имкон бе­радиган очиқ ва ошкора электрон сав­долар йўналишини кенгайтириш орқали дав­лат харидларини амалга ошириш ти­зимини такомиллаштириш масалаларига ало­ҳида эътибор қаратиш ниҳоятда муҳимдир.

Бундан ташқари, тижорат банкларининг ин­вестициявий лойиҳаларни молиялашти­риш­даги иштирокини янада кенгайтириш, хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш тизимини соддалаштириш, макроиқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, фоиз ставкаларини минимал даражада белгилаш, муаммоли қарз­лар юзага келишига йўл қўймаслик ва банк хизматлари сифатини яхшилаш орқали уларнинг инвестициявий фаоллигини ку­чай­тириш ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг са­ма­радорлигини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, истиқболли корхоналар ва ишлаб чиқариш комплексларининг ри­вожланиши учун бўш меҳнат ресурсларини жалб қилиш иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлаш корхона­лари­нинг ички ва ташқи бозорда рақобат­бардош, юқори қўшимча қийматга эга ис­теъ­мол товарларини ишлаб чиқаришини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш ва имтиёзли кредитлаш самарадорлигини ошириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта иш­лашни ривожлантириш мақсадида қишлоқ жойларида ушбу йўналишдаги оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни рағбат­лан­тиришни кучайтириш масалаларига эътибор қаратиш зарур бўлади.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобига ички бозорни тўлдириш, нарх-наво ошиши­нинг олдини олишга қаратилган товар ва хиз­матлар ишлаб чиқаришни ривожлан­тириш­нинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳо­кимияти ва бошқаруви органлари масъу­лиятини кучайтириш ҳам ниҳоятда долзарб масаладир.

Шунингдек, мамлакатимизда фаолият юри­таётган кичик корхоналарнинг йирик­ла­шишини рағбатлантирувчи солиқ сиё­са­тини юритиш, корхоналарнинг таснифига "ўрта корхона" тушунчасини киритиш лозим. Бу­гунги кунда йирик корхоналар томонидан ялпи ички маҳсулотнинг 44 фоизи ишлаб чи­қилиб, улардан 89,8 фоиз солиқ ва тў­ловлар ундирилган бўлса, кичик бизнес­нинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,1 фоиз­ни ташкил этиб, солиқ ва тўловлари 10,2 фоиз­ни ташкил этмоқда. Ҳозирги со­лиқлар ва имтиёзлар тизими кичик корхона­ларнинг йи­риклашишига халақит қилмоқда.

Мазкур масалаларни тартибга солишда даст­аввал соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштириш, хусусан, кичик корхо­налар йириклашиш жараёнида катта солиқ юкламасига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида "ўрта корхона" тушунчасини киритиш, яъни йирик, ўрта ва кичик кор­хоналар мезонларини белгилаш; кичик кор­хоналарнинг йириклашиши ва янада ривож­ланишига хизмат қиладиган солиқ ва имтиёз­лар тизимини ишлаб чиқиш лозим.

Мазкур таклифлар шак-шубҳасиз, кичик корхоналар йириклашишига, янги иш ўрин­лари яратишга, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсишига олиб келади, деб ҳи­соблаймиз.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу­гунги кунда иқтисодиётнинг жадал ривож­ланишини таъминлаш, янги иш ўринлари яратишнинг муҳим омили бўлган қурилиш со­­ҳасини модернизация қилишга етарли даражада эътибор берилмаяпти. Қурилиш ташкилотларининг кенг ривожланиши, бу со­ҳанинг замон талабига жавоб берадиган му­тахассислар, техник воситалар билан таъ­мин­­ланиши талаб даражасида эмас.

Хорижий давлатларнинг қурилиш таш­ки­лотлари бугунги кунда пудрат хизматлари экс­порти билан жадал шуғулланиб, ўз дав­латига валюта тушумини ошираётган бир пайтда, миллий қурилиш ташкилотлари бун­дай имкониятга эга эмас ва бундай талаб­ларга жавоб ҳам бермайди.

Шунинг учун биз ўз сайловолди дасту­ри­мизда ушбу масалаларга алоҳида тўхталиб, қатор таклифларни илгари сурдик. Биз­нинг­ча, қурилиш ташкилотларининг моддий-тех­ник таъминотини яхшилаш, янги техноло­гия­ларни жорий қилиш, малакали мутахас­сис­ларни ёллашга имконият берувчи ша­роитлар яратиш мақсадида солиқ юкини ка­майтириш; собиқ тузум давридан буён фой­даланиб келинаётган, эскирган қурилиш стан­дартлари, норма ва қоидалари ўрнига бутун дунёда амал қилиб келинаётган ев­ро­код­лар тизимига ўтиш лозим.

Қурилиш соҳаси ривожланиши истиқ­бол­ларига мувофиқ етарли даражада малакали му­тахассисларни тайёрлаш масаласига эътибор қаратиш, уларни хорижий давлат­лар­га малака оширишга юбориш бу соҳадаги дастлабки вазифалардан бўлмоғи лозим. Мазкур ислоҳотлар, авваламбор, янги инно­вацион технологияларни ва материалларни қўллаш, қурилиш хизмати бозорларида мам­ла­катимиз мутахассисларининг рақобат­бар­дош­лигини таъминлаш билан бирга, ўз­бек компанияларининг хорижий қурилиш ва хизмат бозорларига чиқишларига шароит яратади.

Учинчидан, кам таъминланган оилалар, кек­салар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қи­лиш самарадорлигини янада ошириш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Бунда, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизи­мини аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ўр­тасида боқимандалик кайфиятини бартараф этишга қаратиш, уларнинг ташаббус­кор­ли­гини рағбатлантириш, меҳнат ва тадбир­кор­лик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда на­фақалар ва моддий ёрдамни асосан, кам таъминланган оилалар, ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар ва болаларга йўналтириш ниҳоятда долзарбдир.

Шунингдек, маҳалланинг аҳолини ижти­моий ҳимоя қилишдаги ролини янада оши­риш, ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини белгилаш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ор­қали нархлар ва тарифларнинг ўсиши ин­фляция даражасидан юқори бўлмаслигига эришиш зарур.

Тармоқ муҳандислик инфратузилмаси би­лан боғлиқ бўлмаган коммунал хизматлар кўрсатишнинг камхарж автоном (локал) шакл­ларини ривожлантириш орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар нархини мақ­буллаштириш, табиий монополия субъект­лари томонидан аҳолига кўрсатиладиган ком­мунал хизматлар (газ, электр ва иссиқлик таъминоти, канализация, маиший чи­қин­дилар ва ҳ.к.) нархлари ва тарифларини дав­лат томонидан тартибга солиш меха­низм­ларини такомиллаштириш шулар жумла­сидан.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларга ҳар ойда тўланадиган моддий ёрдам ва иж­тимоий нафақаларни, ўз бизнесини ташкил этиши учун мақсадли фойдаланиш шарти билан, тегишли даврда тўланадиган маб­лағлар суммасини бир марталик тўлов шак­лига ўтказиш механизмини жорий этиш, уй-жойларнинг ижтимоий мақбуллигини таъ­мин­лаш мақсадида, давлат мулкини хусу­сийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг бир қисмини турар-жой фондини шакллан­тиришга йўналтириш механизмини тако­мил­лаштириш зарур.

Бундан ташқари, бу борада ўз бизнесини ташкил этишга интилувчи меҳнатга лаёқатли фуқароларга имтиёзли кредитлар ва фоиз­сиз ссудалар ажратиш амалиётини янада ривожлантириш ҳам яхши самара беради.

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга оши­ришда давлатнинг тартибга солувчанлик ро­лини мустаҳкамлаш, мазкур устуворликка амал қилган ҳолда, етакчи ижтимоий соҳа­ларнинг тижоратлашувини чеклаш, жамият барча аъзоларининг ишончли ижтимоий ка­фолатлари таъминланиши масалаларида биз­нес масъулиятини ошириш лозим.

Яна бир муҳим вазифа, бугунги кунда пар­тиямиз электоратининг асосий қатламини ташкил этувчи жисмоний имконияти чек­лан­ган, турли сабабларга кўра ногирон бўлиб қол­ган фуқароларимизнинг ижтимоий ҳаётга киришишлари учун барча шароитларни яратишдир.

Бугунги кунда ижтимоий объектларда, бар­ча иншоотларда ногиронлар учун махсус ки­риш йўлаги — пандуслар бўлиши даркор. Янги қурилаётган объектларни лойиҳалаш ишлари, шунингдек қуриб битказилган объ­ектларни фойдаланишга топшириш жараё­нида Ногиронлар уюшмаси иштироки қонун­чиликда мустаҳкамлаб қўйилган бўлса-да, маз­кур нормалар амалиётда ишламаяпти. Аксарият биноларда ногиронлар учун пан­дуслар умуман йўқ, мавжуд бўлганларининг аксариятидан фойдаланиш имконсиз. Пиё­далар йўлакчалари ҳам ногиронлар учун мос­ланмаган.

Мазкур масалаларни ҳал этиш мақсадида қатор чораларни амалга ошириш, хусусан, мавжуд барча бино ва иншоотларни, айниқса давлат идораларини ногиронлар кира олиш­лари нуқтаи назаридан хатловдан ўтказиш ва йўлакчаларни ногиронларга мослаш бў­йича махсус давлат дастурини қабул қилиш лозим.

Мамлакатимизда автотранспорт восита­ларининг кўпайиб бораётганлиги натижа­сида йўллар, катта шаҳарларнинг кўчалари тир­банд бўлиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг энг мақ­бул йўли пиёдалар йўлакларини капитал таъмирлаш; экологик тоза, соғлом турмуш тарзига замин яратувчи велойўлакларни қу­риш ва тегишли инфратузилмани яратиш­дан иборат, деб ҳисоблаймиз.

Тўртинчидан, аҳолига юқори сифатли таъ­лим олиш ва мақбул тиббий хизматдан фой­даланиш имкониятларини кенгайтириш ма­саласи ҳам доимо диққат марказимиздадир.

Шундан келиб чиққан ҳолда таълим соҳа­сида, аввало, жамиятнинг барча қатлам­лари­га эркин ва тенг таълим олиш имконият­лари­ни яратиш мақсадида, минтақалардаги де­мографик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, мактабгача, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларини олдиндан барпо этиш амалиётини янада ривожлантириш ло­зим, деб ҳисоблаймиз.

Шу билан бирга, бепул ва имтиёзли тў­лов­лар асосида фаолият кўрсатадиган дав­лат мактабгача таълим муассасалари тар­моғини кенгайтириш, коллежлар ва акаде­мик лицейларни ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш, кор­хона ва ташкилотларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб техник ва технологик мутахассислик­лар бўйича олий ўқув юртларига мақсадли қабул қилиш масаласини рағбатлантириш му­ҳим масаладир.

Ногирон болаларни зарур махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминлашни ўз ичига оладиган инклюзив таълим тизимини янада ривожлантириш ва соҳа ўқитувчиларига им­тиёзлар бериш, жисмоний имкониятлари чекланган (ногирон) талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш, педагогик маълумотга эга, лекин бола тарбияси билан машғул бўл­гани боис вақтинча ишламайдиган аёллар­нинг оилавий мактабгача таълим тарбиячиси сифатидаги уй меҳнатини ташкил этишнинг қонуний асосларини яратиш бугунги куннинг талабидир.

Соғлиқни сақлаш соҳасида эса аҳоли, ай­ниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш масала­си­га алоҳида эътибор қаратамиз.

Бу йўналишда, шунингдек, имтиёзли ва бе­пул асосда малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, фармацевтика кор­хона­лари ва дорихона муассасалари фао­лияти ҳамда дори-дармон воситалари нарх­лари устидан давлат ва жамоатчилик назо­ратини кучайтириш, дори воситалари рек­ламасини чеклаш масалаларини таклиф этмоқдамиз.

Шу билан бирга, асосий дори воситалари рўйхатидаги дори воситаларининг давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлиши ва айрим тоифадаги шахсларга дори восита­ларининг имтиёзли берилишини таъминлаш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ниҳоятда муҳим масаладир.

Бешинчидан, биз учун демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакл­лантириш асосий вазифа ҳисобланади.

Ушбу мақсадда, аввало, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари, давлат бошқаруви органлари фаолияти натижа­лари­ни ошкора ва конструктив муҳокама этишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини таъминлаш амалиётини изчил ривожлантириш зарур.

Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қи­лишнинг суд механизмлари оммабоп­лигини кенгайтириш ва мазкур масалаларда суд на­зоратини кучайтириш ҳисобига суд қарорлари ижроси сифатини ошириш, суд­ларда иш­ларни кўриб чиқиш жараёнига ахборот-ком­муникация технологияларини кенг татбиқ этиш, фуқароларнинг судга му­рожаат қилиши ва суд ҳужжатларини олишининг электрон тизимини жорий қилиш лозим.

Демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фу­қаролик жамиятини шакллантиришда иж­тимоий аҳамиятга молик масалаларни тар­тибга солувчи қонунларни ишлаб чиқишда қонун нормаларининг бевосита таъсир эти­шига эришиш муҳим ҳисобланади.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳи­мояга муҳтож қатламларига манзилли иж­тимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги, шу­нингдек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда катта қи­зиқишга сабаб бўладиган масалалар бўйича қарорларни қабул қилишдан аввал ушбу масалалар юзасидан жамоатчилик масла­ҳат­лашувларини ўтказишнинг мажбурийлигини белгилаш, жойлардаги доимий электорат ман­фаатларига алоқадор бўлган долзарб иқтисодий ва ижтимоий вазифаларнинг ҳал этилишига таъсир кўрсатиш масалаларида сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлик бирлашмалари ҳуқуқ ва ваколатларини яна­да ошириш таклиф этилади.

Аҳолига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида Ягона интерфаол давлат хизматлари порталидан эркин фой­даланишни тақдим этувчи пунктлар тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбир­лар кўриш ҳам бугунги замон талабидир.

Олтинчидан, ташқи сиёсат масалаларида қўшни мамлакатларга нисбатан очиқ ва праг­матик сиёсат юритиш, улар билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ва фойдали ҳамкорликни ривожлантириш, минтақадаги экологик ва­зиятни яхшилаш, Марказий Осиёдаги транс­чегаравий дарёлар сув ресурсларидан оқи­лона фойдаланиш масалалари бўйича хал­қаро ташаббусларни илгари суриш бораси­даги саъй-ҳаракатларни изчил давом этти­риш ниҳоятда муҳим.

Ташқи сиёсий фаолиятнинг яна бир муҳим ва­зифаси Ўзбекистоннинг минтақавий хавф­сизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш вазифаларини ҳал этишдаги фаол ва та­шаб­бускор иштирокидир.

Ушбу мақсадларда Марказий Осиё мам­лакатлари, дунёнинг бошқа давлатлари, ну­фузли халқаро ташкилотлар билан терро­ризм, экстремизм, наркотрафик, одам сав­доси ва бошқа таҳдидларга қарши кураш ма­салалари бўйича ҳамкорлик муносабат­ларини ривожлантириш ва кучайтириш за­рур, деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Кўриб турганингиздек, Дастурда мамла­кат­ни ҳар томонлама тараққий эттириш, олиб борилаётган барча йўналишдаги исло­ҳот­ларнинг ижтимоий самарадорлигини оши­риш, аҳоли турмуш даражасини юксалти­риш, демократик ўзгаришларни чуқурлаш­ти­риш ва фуқаролик жамиятини ривож­лан­тиришга қаратилган энг муҳим масалалар қамраб олинган.

Уларнинг рўёбга чиқарилиши, албатта, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаро­вон­лигига хизмат қилади. Шу билан бирга, булар Навоий вилояти ҳам барча йўналишларда амал­га оширилаётган ислоҳотларнинг иж­тимоий самарадорлигини оширишда, шу­нингдек, қатор ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Сўзимни якунлар эканман, олдимизда тур­ган шундай масъулиятли вазифаларни амал­га оширишда сизларга мустаҳкам соғ­лик, куч-ғайрат тилайман.

Сайловда барчангизнинг фаол иштирок эти­шингизга ишонамиз!

Кўрилганлар сони: 5741