Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да навоийлик футбол мухлислари учун унутилмас учрашув бўлиб ўтди. Шу куни ФИФА рефериси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Равшан Эрматов билан бўлган учрашувни миллионлар ўйини ишқибози бўлган ёшлар катта ҳаяжон ва қувонч билан қарши олишди.

Барчамизга маълумки, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз бри­­гадаси билан Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг тўртта ўйи­нида ҳакамлик қил­ди. 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда Р. Эрматов бешта ўйинда ҳакамлик қилганди. Икки мундиал якунига кўра, унинг ҳакамлик қилган ўйинлари сони тўққизтага етиб, ушбу кўрсаткич бўйича у жаҳон рекордини ўрнатди. Бу натижа ҳар бир ўзбекистонлик учун чинакам маънода фахр ва ифтихор бўлди. Ёшлар билан мулоқот чоғида таниқли ҳакам ҳеч бир нарсага осонликча эришиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлади. Ҳакам муваффақиятлар замирида тинимсиз меҳнат ётиши, инсон ўз танлаган йўлидан ҳар қандай қийин вазиятда ҳам воз кечмаслигини айтиб, ўзбек ёшлари албатта, ғалабага муносиблигини ишонч билан тилга олди. Шунингдек, Р. Эрматов мулоқот чоғида футболга кириб келиши, 2002 йил Ўзбекистонда ФИФА семинари бўлгани ва ўшанда ФИФа ҳакамлари таркибига тавсия қилингани ҳақида гапириб берди.

— Навоийлик ёшларнинг футболга меҳри баландлигини кўриб хурсанд бўлдим, — дейди биз билан суҳбатда Р. Эрматов. — Улар дунё майдонларини забт этишга қодир йигит-қизлардир. Бугун бундай ёшлар учун юртимизда барча имкониятлар яратилган. Фақат орқага чекинмаслик, тинимсиз меҳнатдан қочмаслик керак. Шунда, албатта, кўзланган натижага эришилади.

 Учрашув сўнггида вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Раззоқов юртимиз фахрига айланган ҳакамга эсдалик совғаси сифатида ҳазрат Алишер Навоий акс этган рамзий ёдгорликни тақдим қилди.

Учрашувда жаҳон чемпионатида Р. Эрматов бригадасида ён қанот ҳаками бўлган Абдуҳамидулло Расулов ҳам иштирок этди.

Кўрилганлар сони: 7142