Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Самарқанд шаҳрида ёшлар ва ўсмир­лар ўртасида ўзбек жанг санъати бўйича рангли бел­боғлилар соҳибла­ри ўрта­сида республика биринчи­лиги ва 8-13 ёшлилар ўртасида республика жанг санъати федера­цияси очиқ чемпионати ўтказилди.

Болалар спортини ривож­лан­тириш жамғармаси вилоят фи­лиали ташаб­буси билан 48 на­фар ёш спортчи ви­лоятимиз ша­рафини ҳимоя қилишга бел боғ­лашди. 2009 йилдан буён мил­лий спорт тури сифатида фаолият кўрсатаётган ўзбек жанг санъати рес­публика биринчилиги мусо­бақала­ри­да ўттиз нафар наво­ийлик соврин­дорлар сафидан жой олди. Йигирма олти нафар ўсмир ва ёшлар эса очиқ чем­пионатнинг фахрли ўринларини эгаллашди.

Жумладан, 42 ки­ло­грамм вазн тои­фасида Умида Эсанова, 14-15 ёшли спортчилар ўртасида ком­плекс машқ­лар бўйича Ойбек Исло­мов, 8-9 ёш­лилар орасида Бобур Мирза­алиев, Оғабек Абдуалимовлар ғолибликни қўлга киритишди.

Якунда ғолиблар ва совринли ўрин­лар соҳиби бўлган ишти­рокчилар дип­лом, медаль ва эс­далик совға­лари билан тақдир­ланди.

Шерали ШОДМОНОВ,

Ўзбек жанг санъати федерацияси вилоят бўлими бош мураббийи.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6253