Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ходимлари томонидан машиналар деталларининг турли ҳажмий моделларини сифатни назорат қилган ҳолда лазер ёрдамида қиздириб юқори аниқликдаги ўлчамларда бириктириш учун қурилма яратилди. 

Қурилма таркибига базавий юзага эга бўлган станина, буюмни қаватма-қават шакллантириш учун таглик, лазер нурини буюм шакллантириладиган техник зонада фокуслаш имконини берадиган қилиб, станина тепасида жойлаштирилган лазер узели, лазер узелининг ҳаракатини бошқариш блоки киради. 

Кукунсимон материални узатиш ва зичлаш воситаси туби йўқ бункер кўринишида бажарилган ҳамда станинанинг базавий юзасида горизонтал қайтма-илгарилама ҳаракатланиш ва буюмнинг функционал қатламини шакллантириш имконияти билан ўрнатилган.

Илҳом Хусаинов, Тимурбек Усманов, Вячеслав Ким, Валерий Кимларга ушбу фойдали модель учун тегишли патент топширилди.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 5771