Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан GM Uzbekistan компанияси жорий йилнинг 1 июнидан ички бозорда енгил автомобилларнинг барча моделларини фақат миллий валютада сотишни бошлади. Мухбиримиз "Навоийавтотеххизмат" МЧЖ бошқаруви раиси Ш. Умаров билан шу мавзуда суҳбатлашди.

— Шерзоджон, келинг, суҳбатимизни ўз ав­томобилларимизни миллий ва­лю­тада сотиб олишнинг янги тартиб­лари­дан бош­ласак.

— Бугунги кунда вилоятимизда 3 та ав­то­диллер корхонаси фаолият кўрсат­моқ­да. Қарор ижросини таъминлаш мақ­са­дида тўловнинг янги тартиблари шакл­лан­ти­рилди. Эндиликда тўловлар нақд пул маб­лағларини банк кассаларига топ­шириш ор­қали, жисмоний шахсларга тижорат банк­лари томонидан автомо­бил­ни харид қилиш учун бериладиган ис­теъмол кредити ҳи­собидан, жисмоний шахсларнинг омонат ҳи­соб рақамла­ри­да­ги маблағларидан пул ўт­казиш орқали, пластик карточкаларидан тўловлар амал­га оширилиши мумкин.

Шунингдек, юридик шахслар учун улар­нинг банкдаги депозит ҳисоб рақам­ла­ри­дан пул ўтказиш орқали, тижорат банк­лари томонидан юридик шахслар ёки якка тар­тибдаги тадбиркорларга ав­то­мобиль харид қилиш учун берилган кредит ҳи­со­би­дан, ссуда ҳисоб рақам­лари­даги маб­лағлардан пул ўтказиш орқали амал­га оширилади.

Муҳим янгиликлардан бири, "Женерал Мо­торс Ўзбекистон" АЖ ишлаб чиқара­ёт­ган автомобилларни харид қилиш учун ти­жорат банклари томонидан кредит маб­лағ­лари ажратилмоқда. Бундай кре­дит маб­лағ­ларининг ажратишдан мақсад ав­вало, фуқароларга қулай шарт-ша­роит­­лар яра­тиш, маҳаллий автомо­бил­соз­лик саноа­тида ишлаб чиқариш қув­ватларини ошириш ва банк хизмат тур­лари­ни янада кенгай­ти­риш­дан иборат.

"Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ иш­лаб чиқараётган автомобиллардан со­тиб олиш учун ажратиладиган кредитлар қай­тариш муддатини узайтириш ҳуқу­қи­сиз 3 йилгача муддатга берилади. Бун­дай кре­дитлар тижорат банк филиал­ла­ри томони­дан тўловлилик, муддат­ли­лик, қайтаришлик, мақ­садлилик ва таъ­мин­ланганлик шартла­ри асосида фақат Ўз­бекистон Респуб­ли­каси фуқароларига мил­лий валютада бе­рилади.

— Барчани қизиқтираётган савол, ав­то­мо­билларни банк пластик карточка­лари орқали харид қилиш мумкинми, им­кони бўл­­са шу ҳақда батафсилроқ маъ­лу­мот берсангиз?

— Албатта мумкин, бу ҳақда юқорида ҳам таъкидлаб ўтдик. Ўзбекистон Рес­публикаси Фуқаролик кодексининг 773-моддасига асо­сан мижоз банкдаги ҳи­соб-варақда турган ўз пул маблағларини мус­тақил та­сарруф этиши белгилаб қў­йилган. Фуқа­ро­лар пластик карточка­ла­ри­­даги маблағ­лари­дан банк касса­лари­дан нақд пул олиш­лари ҳамда харид қи­линган товарлар, кўр­сатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш­лари мумкин. Банк пластик карточка­лари орқали автомобилларни со­тишда ва сотиб олишда ҳеч қандай чек­ловлар йўқ. Фақат тижорат банкларида тў­ловлар амалга оширилаётганда банк плас­тик кар­точка эгаси ўзининг шахсини тас­диқ­­лов­­чи ҳужжатини тақдим этиши шарт.

Бундан ташқари, авто диллерлар то­мо­ни­дан автомобилларни сотишда фуқа­ро­ларга янада қулайликлар яратиш мақ­садида он-лайн режимда ишлайдиган нав­батларни жо­рий қилмоқда. Эндилик­да автомоби­лин­гизни қачон ва қайси кунда олишингиз ҳа­қидаги маълумот­лар­ни ижтимоий тармоқ­ларда кузатиб бо­риш имкониятлари яратилади.

Суҳбатдош И. БАХРОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5983