Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “Республика йиғма электрон каталог маркази” ходимлари билан ҳамкорликда “Йиғма электрон каталогдаги библиографик ёзувларни йиғиш ва уларнинг юқори савияда тақдим қилинишини таъминлаш” мавзуида семинар бўлиб ўтди.  Унда “Республика йиғма электрон каталог маркази” директори Фазила Рўзиева сўзга чиқиб, ахборот-кутубхона муассасалари томонидан яратилган электрон биб­лиографик ёзувларни йиғиш ва таҳрир қилиш, ушбу ёзувларнинг сифат даражасини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар самараси, ўқувчиларни электрон каталог маълумотлар базасидан online тарзида фойдаланишларини таъминлашнинг афзалликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Семинар доирасида вилоятимизнинг АКМ ва АРМ ходимлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.  Бундан ташқари, пойтахтдан ташриф буюрган мутахассислар вилоят олий таълим даргоҳлари, халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ҳамда Кармана туманидаги ахборот-ресурс марказларида ҳам бўлиб, у ердаги ходимларга зарур кўрсатма ва услубий тавсияларни беришди.

Рашида ҲУСЕНОВА,  вилоят ахборот-кутубхона маркази ходими.

Кўрилганлар сони: 6231