Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота шаҳридан чиқиб, Fарб томонга йўл олганимизда қуёш энди уфқдан бошкўтара бошлаганди. Оқтов ва Қоратов оралиғида ястаниб ётган кенгликларда дайдибюрган аччиқ ва қуруқ совуқ ўнгирлардаги эримай қолган қорларни ялаб, изғийди.Асрлар силсиласини бағрида яшириб ётган пурвиқор тоғлар бепоён кенгликларгасалобат бахш этиб турибди.

Қир-адирларни ортда қол­ди­риб, Қўшработ туман марказига кириб келганимиздакун пешин­дан оға бошлаганди. Йўловчи машинага ўтириб, манзили­миз­ни айтганимизда,ҳайдовчи Зар­митан шаҳарчасига 15 чақи­рим­лар қолганини айтди. Қа­рийб 200 чақирим масофани  босиб ўтга­нимиздан кейин ол­тин­топарлар­нинг сўлим маска­ни­га кириб келдик. Кўп қаватли замонавий турар-жой бинолари, барча қулайликларга эга бўлган ижти­моий объектлар, савдо, маиший хизмат кўрсатиш нуқта­лари ша­ҳар кўркига кўрк қўшиб турибди.

Бундан ярим аср муқаддам Зармитан конидан дастлабки маъдан қазиб олиш бошланган. Ўтган вақт ичида бу ерда янги конлар ўзлаштирилди, мил­лион­лаб тонна тоғжинслари қай­та ишланиб, ажратиб олин­ган бебаҳо бойликлар мамлака­ти­миз тараққиётига хизмат қилиб келаётир.

Бугунги кунда Навоий кон-металлургия комбинатининг Жанубий кон бошқармасига қа­рашли "Зармитан" очиқ кон иш­ла­ри бўлимининг Ўрталиқ таж­риба ишлаб чиқариш карьери, "Чормитан", "Гужумсой" кони­дан таркиби олтинга бой бўлган тоғ жинслари қазиб олинмоқда. 1976 йилда "Чормитан" конидан очиқ усулда маъдан олиш бош­ланди. Ўтган йиллар ичида кон­нинг ишлаб чиқариш қуввати қарийб саккиз бараварга оши­рилди. Юзлаб янги иш ўрин­лари яратилди. Жорий йилнинг ўн бир ойида тоғ жинслари қа­зиб олиш 100,1 фо­изга, руда олиш эса 131 фоизга ба­жарилди.

Албатта, конда мо­дер­низация ишла­ри­нинг амалга оши­ри­ли­ши, янги техно­логияларнинг амал­да жорий этилиши ишлаб чиқариш қув­ватини оширибги­на қолмай, ер ости маъ­данла­ри­ни шах­та усу­лида қазиб олиш имкониятла­ри­ни ҳам ярат­ди. 1989 йил­да бу усул амал­да қўл­ланилган бўлса, бугунги кунга келиб, хомашё олиш ҳажмини оширишнинг янги лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Айнан шун­дай лойиҳалардан бири асоси­да 2006 йил рудани 780 метр баландликка ташиб чиқишнинг "НТС-1-3" транспорт тизими яра­тил­ди. Бунинг учун Швеция­нинг "Atlas Copco" ва Финлян­диянинг "SANDVIK" компания­лари томонидан ишлаб чиқа­рил­ган ўзи юрар замонавий тех­никалар олинди. Натижада 2012 йилда руда қазиб олиш 5,6 бараварга ошган бўлса, шундан 65 фоизи "Чормитан" конининг марказий қисмига тўғри келади.

Жорий йилнинг ўтган ўн бир ойида ҳам руда қазиб олиш ҳаж­ми 120 фоизга уддаланган бўл­са, бошқа тоғ-кончилик иш­ла­ри ҳам белгиланган режада­гидан анча ошириб бажарилди.

Ўрталиқ тажриба ишлаб чиқа­риш конида бугунги кунда 117 на­фар ишчи-мутахассис меҳнат қилади. Карьерда 2 та экска­ва­тор, 2 та "СБШ-250", 2 та "СБУ-100" русумли бурғи­лаш маши­на­си ишласа-да, тоғ жинсла­ри­ни асо­сан 10-авто­кор­­хонанинг юқори унумли "БелАЗ" русум­ли юк машиналари қайта иш­лаш кор­хонасига ташийди. Бу ер­да бир суткада қарийб 4355, бир ойда эса 135 минг ку­бометр тоғ жинси қазиб олин­са, шундан 50 минг тоннасининг таркибида олтин мавжуд руда ташкил қи­лади.

— Ўттиз йил олдин "Қизил­қум­геология" қидирув экспе­ди­ция­сида меҳнат фаолиятимни бош­ла­ганман. Бу соҳада анча билим ва тажриба тўпладим. Кончилик машаққатли касб, ниҳоятда ҳуш­ёрлик, билим, диққат-эътибор талаб қилади. Бу соҳада хато қилиш, адашиш мумкин эмас. Тасаввур қилинг, вазни 50 тонна, бунинг устига 45 тонна юк олади­ган улкан "БелАЗ" юк машина­ларини бошқа­риш ёки 600- 700 метрчуқурлик­даги шахтада иш­лашнинг ўзи бўл­майди. Қиш­нинг аёзли, ёз­нинг жазирама кунлари­да меҳнат қилиш кончи­дан мато­нат, сабр-тоқат ва катта куч талаб қилади. Шунга яраша НКМК қулай иш ва дам олиш шароит­ларини яра­тиб қўйибди, — дейди Ўрта­лиқ тажриба иш­лаб чиқариш карь­ери бошли­ғининг ўринбо­са­ри Дилшод Умиров.

Бугун саноатчилар орасида етарли таж­рибага эга бўл­ган экскаваторчи Содиқ Шамсид­ди­нов, бур­ғилаш ма­шинисти Зай­нид­дин Ўрин­бо­ев, пай­ванд­ловчи Абду­жамил Дўстму­родов, кон ишчиси Наж­мид­дин Ҳам­ро­ев, бурғиловчи Сай­фул­ла Худойбер­ди­ев,Қаҳрамон Хо­ли­­қулов, Ҳасан На­биев, "БелАЗ" юк машина­си ҳай­довчилари Абди­вафо Му­ҳам­ма­диев, Халил Бая­нов касб сир­ларини, тажри­ба­ларини ёш­лар­га ўргатиб кел­моқда.

Қўлга киритилаётган ютуқлар замирида биринчи галда 1500 на­фар ишчи-хизматчига яра­тил­ган қулай шароитлар, улар­ни ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда меҳнатнинг тўғри ташкил этилганлиги ётибди. Қолавер­са, Жанубий кон бошқармаси ва унинг тизимидаги корхона ҳамда конлардаги малакали му­­та­хассисларнинг фидойи­ли­ги, юқори унумли замонавий тех­никалар билан таъминла­ниши ҳам йилдан-йилга маъдан қазиб олиш қувватини оши­ришга  имконият яратмоқда. 

Исроил ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7621