Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими А. Раджабов япониялик инвесторлар Тсутому Учияма, Даисуке Накамура билан музокаралар олиб борди. Кунчиқар юрт тадбиркорларининг ташрифидан кўзланган мақсад, Зарафшон шаҳрининг иқтисодий инвестицион ҳолати билан танишиш, ҳамда бу ерда IT академиясини ташкил этиш ва маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборатдир.

Музокараларда айни мақсаднинг барча жиҳатлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шаҳар ҳокими ҳудуднинг инвестициявий салоҳияти, камёб ва қимматли хом ашё-ресурсларига бой эканлигини алоҳида таъкидлаб, аниқ таклифлар илгари сурилса, унинг ҳаётга татбиқ этиш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан барча шарт-шароит яратиб берилишини билдирди.

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам жиддий бизнес ҳамкорликка киришишдан манфаатдор эканилигини таъкидладилар.

-Мақсадимиз Ўзбекистон билан ҳам таълим соҳасига инвестиция киритиш ва ҳамкорлик қилиш, - дейди Тсутому Учияма. - Бу борада компаниямиз замонавий дастурлар яратишда узоқ йиллик тажрибага эга. Компаниямизнинг мамлакатингиздаги дастлабки фаолиятини айнан шу шаҳардан бошлаши икки тарафнинг ҳам манфаатларини бирдай қаноатлантиради.

Музокаралар натижаси ўлароқ “ZARAFSHAN-UCHIYAMA SESTEM” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ташкил этилди. Шунингдек, учрашув якуни бўйича Зарафшонда IT академияси ташкил этиш, япониялик малакали педагог-ўқитувчиларни шаҳарга таклиф этиш бўйича меморандум имзоланди.

Музокараларда япон инвесторларига ўзбекона эҳтиром кўрсатилди.

Темур ЭШБОЕВ,

Кўрилганлар сони: 3436