Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу саволга ифтихор билан дўстлик ришталари деб жавоб бериш мумкин. Чунки, жорий йилнинг 16 май куни АҚШнинг Миссисипи штати Клинтон шаҳри мери жаноб Фил Фишер Зарафшон шаҳрига ташриф буюрган ҳамда иккала шаҳар ўртасида биродарлик ришталарини ўрнатиш тўғрисида битим имзоланган эди.

Мазкур битимга мувофиқ иккала шаҳар ўртасида инвестициялар, савдо, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан бир қатор тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Шу мақсадда жаноб Фил Фишернинг таклифномасига ва юқорида қайд этилган битимга асосан жорий йилнинг 10 ноябрь куни  Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов Клинтон шаҳрига амалий ташриф билан жўнаб кетган эди.  

Ташриф давомида Миссисипи штатининг Клинтон шаҳри ҳудудида жойлашган саноат генераторларини ишлаб чиқарувчи “Taylor Power Manufacturing Plant”, полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Gulf States Canners” ва “McNeely Plastics”, автомобил шиналарни ишлаб чиқарувчи “Continental Tire” компаниялари ҳамда балиқчилик, паррандачилик, мева-сабзавотларни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналари ва логистика марказлари билан яқиндан танишиб, Зарафшон шаҳрида янги инвестицион имкониятларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга ижтимоий-гуманитар соҳаларни ривожлантириш мақсадида Клинтон шаҳридаги “Clinton Park, Eastside/Northside Elementary” мактаби ва Миссисипи коллежининг “Office of Global Education” дастури билан танишиб, малакали педагог-ўқитувчиларни Зарафшон шаҳрига таклиф этиш бўйича меморандум имзоланиши кутиляпти.

 

 

Кўрилганлар сони: 3253