Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон шаҳри ҳокими Анвар Раджабов япониялик инвестор Тсутому Учияма билан онлайн учрашув ўтказди. Хабарингиз борки,  ўтган 2019 йилнинг 22 ноябрида кунчиқар мамлакат инвесторлари томонидан “ZARAFSHAN-UCHIYAMA SESTEM” маъсулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ташкил этилган эди. Шунингдек, учрашув якуни бўйича Зарафшонда IT академияси ташкил этиш, япониялик малакали педагог-ўқитувчиларни шаҳарга таклиф қилиш бўйича меморандум ҳам имзоланган эди.

Мулоқот аввалида Зарафшон шаҳар ҳокими А.Раджабов охирги икки йилда Зарафшон шаҳри иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция салмоғи янада ортганини, ҳудудда хориж сармояси иштирокида бир қанча истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётганини, ҳозиргача аксарият қувватларнинг тўлақонли фаолият бошлашига ҳам эришилганини айтиб ўтди. Шунингдек, мемарандум шартларига кўра,  IT академиясида ўқувчиларга тахсил берадиган япониялик малакали ўқитувчилар, соҳа мутахассислари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини, барча қулайликларга эга бўлган хизмат уйлари ажратилганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида инвесторлар ҳам самарали ҳамкорлик ва катта тайёргарлик учун Зарафшон шаҳар ҳокимлигига чуқур миннатдорчилик билдирди. Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашув давомида томонлар 2 сентябрь куни IT академияси очилиш маросимини ҳамда ўқув дарсларидан аввал онлайн тарзда мастер-класс ўтказишга келишиб олишди.

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 733