Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Зарафшон  шаҳар ИИБ, Миллий гвардия ҳамда Навоий вилояти санитария-эпидемиология назорат бошқармаси шаҳар филиали билан ҳамкорликда ҳудудда жорий йилнинг 26 март кунидан бугунги кунга қадар қўшма рейдлар ўтказилиб, 457 та ҳолатда карантин талаблари бузилганлиги аниқланди. Ниқобсиз юрган 424 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан баённомалар тузилди. 

Бундан ташқари, карантин вақтида автотранспорт воситаларини ноқонуний бошқариб йўловчи ташиш билан шуғулланган 12 та автотранспорт воситаси, 8 та маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини юритганлик учун ҳамда оилавий тадбир ва уй карантин қоидасини бузган жами 11 нафар, 2 нафар тадбиркор  карантин қоидаларини бузганликлари яъни мижоз қабул қилиб иш фаолиятини олиб бораётганлиги учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда 301 та маъмурий жарима қарорлари  қабул қилиниб, ижрога қаратилган.

 

Кўрилганлар сони: 4302