Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Таълим муассасаларида соғлом муҳитни яратиш педагог, психолог, физиолог ва шифокорларнинг мақсадларини уйғунлаштириб, иш олиб боришни тақозо этмоқда. Тараққиёт жараёни ҳар бир боланинг интеллектуал имкониятларига қўйиладиган талабларни ошириб бораётгани ҳисобга олинса, фан ва техника олами ютуқлари таълим тизимида психологик масалаларга алоҳида аҳамият қаратишни талаб қилади. Катта баҳсларга сабаб бўлаётган долзарб муаммо бу — мактабда бошланғич таълим босқичидир.

Олти ёшда бўлган болалар фақат махсус кўрикдан сўнг, яъни психо­лог, физиолог ва педагогларнинг тегишли хулосаларидан кейин мак­табга қабул қилинади. Айнан шу ёш­да болада энг юқори хавотирлик да­ражаси ва мактаб дезадаптацияси кузатилади. Мутахассислар бу вақтда ота-оналар билан тушунтириш иш­лари кўламини янада кенгайтири­ши ва тизимлаштириши мақсадга мувофиқ. Зеро, таълим жараёни доимо маълум интеллектуал, пси­хологик зўриқиш билан боғлиқ.

Бошланғич таълим босқичидаёқ болаларнинг аксарияти бўш вақти­ни компьютер ўйини ва телекўрса­тув­ларни томоша қилишга ажратади. Уларнинг ёшига мувофиқ бўл­ган машғулотларнинг етишмаслиги, организм учун зарур бўлган жисмо­ний ҳаракатларнинг камлиги, тўла­қон­ли дам олиш ва самарали ақлий меҳнатнинг етарли эмаслиги зўри­қишни келтириб чиқарувчи омил­лар­дан бир ҳисобланади.

Айрим ҳолларда ўқитувчи ва ота-оналар томонидан яратилаётган маж­бурий ўқитиш вазияти боланинг ижо­­дий қобилиятини ривожланти­ришни чеклабгина қолмай, таъли­мий масалаларни ечишдаги фаол­ли­ги ва мустақиллигини тўсиб қўя­ди. Бу вазият кичик ўқувчи учун ўз-ўзини паст баҳолашга ва ўз кучига ишонмасликка олиб келади.

Мактаб педагогикасида болаларда соғлом турмуш маданиятини шакл­лантирувчи, ҳаётий муносабатларни ижобий тизимлаштирувчи, мураккаб дастурларни саломатликка зиён ет­каз­масдан ўзлаштириш имконият­ларини ўрганиш методларини қўл­лаш ижобий самара беради. Бола­ларни мактаб таълимидан ташқари фаолияти мазкур тизимнинг ажрал­мас қисми, инновацион соҳаларидан биридир. Бундай машғулотларни ҳа­ракатли ўйинлар ёки саёҳат, экскур­сия шаклида очиқ ҳавода ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Меҳрибону СУВОНОВА,

Навоий тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси.

Кўрилганлар сони: 6687